Диско — 1) 1970-йиллар ўртасида АҚСҲ ва бир қанча Европа мамлакатларида қарор топган оммабоп мусиқа услуби. Д.га рақсбоп, суръати ўртача тез, оҳанглари куйчан, шаклан содда намуналар хосдир. Д.нинг таниқли ижрочилари: „Боней М“, „Силвер Cонвентионс“ (Германия), Гейнор, Даяна Росс, Дана Саммер (АҚСҲ) ва б. 1970-йиллар охиридан Д. услуби Шарқда, жумладан Ўзбекистонда дискотекаларда, кейинчалик эстрада ва телекиномусиқасида одат тусини олмоқда; 2) замонавий оммабоп мусиқанинг асосий усулларидан бири бўлиб, барча электрон мусиқа чолғулари (ритм-бокс, оркестратор ва б.) нинг компютер дастурларига киритилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил