Дискразит (юн. дискрасия — ёмон қотишма) — минерал. Кимёвий формуласи АгжСб. Ромбик сингонияли. Яхлит майда доначалар ҳолида учрайди, Ранги кумушсимон окдан тук, кулранггача. Ялтироқлиги ёрқин металлсимон. Қат. 3,5—4. Зичлиги 9,8 г/см3. Гидротермал ертомирларда ҳосил бўлади. Д. Ўзбекистонда Қурама тоғларидаги Оқтепа, Конимансур ва Олтинтопган полиметалл конларида топилган. Хорижда Чили, Австралия, Канада, Россияда олтин, кумуш ва полиметалл конларида маълум.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил