Дискретлик (лотинча: дисcретус — ажра-тилган, узлукли) — 1) муайян ҳодиса, жараён, тизим ва Б.нинг узлуклилиги, узилувчанлиги; узлуксизликка қарамақарши қўйилади. Мас, физика ва кимёда Д. материал тузилишининг донадорлигини, атомлардан иборатлигини билдиради. Фан тарихи ва ижтимоий ҳаёт Д. билан узлуксизликнинг бирбирига қарамақаршилигини эмас, балки уйғунлигини, бир-бирига боғлиқлигини ҳам тасдикдайди (қаранг Узлуксизлик ва узлуклилик); 2)математикада — бутун сонлар тизими ҳақиқий сонлар тизимига нисбатан узлукли (дискрет) ҳисобланади (қаранг Узлуксизлик функсияси). Мас, агар нуқталар тўплами лимит нуқтага эга бўлмаса, бундай тўплам Д. хоссасига эга ҳисобланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил