Дисквалификация (дис... ва квалификация) (спортда) — 1) мусобақа қоидаларини техник жиҳатдан бузганлиги учун спортчи (ёки жамоа)ни эришган натижалари, эгаллаган ўрни ва б.дан маҳрум қилиш; 2) спортчини ахлоқий нормаларни бузганлиги ёки спорт квалификацияси талабларига мос келмаслиги туфайли мусобақаларда қатнашишдан четлатиш (баъзан бундам Д. натижасида спортчининг унвони ҳам бекор қилинади). Д. шартли бўлиши мумкин. Д. ҳақидаги қарор спорт клублари, жамиятлари, федерациялари ва спорт қўмиталари томонидан қабул қилинади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил