Dislokatsiyalar
Дислокациялар (лот. дислоcатио силжиш) — 1) кристалларда — кристалл панжара нуқсонлари; бунда чизиқлар бўйлаб ёки уларга яқин жойларда атом қатламларининг тўғри жойлашиши бузилган бўлади. Тугаллан-маган ва бурама Д. энг оддий Д. Кристалл ичидаги бир қатлам тугалланмаган (а расм) ёки кристалл текислиги бурама чизиқдан иборат бўлганда (б расм) кузатиладиган дислокация (силжиш) ҳисобланади. Баъзан иккала Д. ҳам бир пайтнинг ўзида содир бўлиши мумкин. Кристаллар ичида атом қатламларидан бири узилган бўлса, тугалланмаган Д. вужудга келади. Бурама Д.да кристалл ичида биронта атом қатламлари узилмайди, лекин бир-бири билан шундай жипслашиб кетадики, кристалл бурама чизиқ бўйлаб букилган битта қатламдан иборатдай бўлиб қолади. Д. кристаллнинг мустаҳкамлигига, электр ўтказувчанлигига, оптик, магнит ва б. хоссаларига кучли таъсир қилади. Нуқсонлар кристаллар хоссаларининг ўзгаришига сабаб бўлади;
2) геологияда — Ер пўстидаги эндоген (тектоник ҳаракатлар, магматик, метаморфик жараёнлар) ва экзоген (музликлар ҳаракати, кўчки, карст, дарё эрозияси ва б.) жараёнлар натижасида тоғ жинслари дастлабки ётиш ҳолатининг ўзгариши. Д. бурма ҳосил қилувчи (пликатив) ва узилиш (дизъюнктив)га бўли-нади, гоҳо яна инъектив Д. ажратилади (яна қ. Тектоник деформация).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |