Dispersion analiz
Дисперсион анализ — дисперс фаза заррачалари (ўта майда ғовакли жисмлар ғоваклари)нинг ўлчамларини аниқлаш усуллари мажмуи. Бунда дисперс системанингдисперелиги ёки солиштирма сирти, яъни фазалар орасидаги умумий сиртни дисперс фаза ҳажмига (ёки массасига) нисбати ҳам аниқланади. Д. а. усулларини учта гуруҳга ажратиш мумкин: 1) айрим заррачалар параметрлари (ўлчами, массаси ва б.)ни аниклаш ҳамда уларни статистик ишлаб чиқиш натижасида кўп сонли ўлчашлар ўтказиш (мас, автоматик системаларни қўллаш) усули; 2) дисперс система заррачаларининг катта-кичиклигига кўра синфларга бўлиш усуллари; 3) маълум бир ҳолатда жойлашган заррачалар хоссаларини аниқлашга асосланган усуллар. Биринчи гуруҳ усулларида заррачаларнинг ўлчамлари оптик микроскоп (одатда 1 мкм дан бир неча мм гача) ёки электрон микроскоп (1 нм дан бир неча мкм гача) ёрдамида ўлчанади; дисперс фаза заррачалари бўлган ингичка найчадан ўтказилаётган суспензия ёруғлик нури ёки электр қаршилигининг ўзгаришини (Култер ҳисоблагичларида заррачаларнинг ўлчамлари 0,1 дан 100 мкм гача, оптик асбобларда эса 5 дан 500 мкм гача бўлганда) ўлчаш имконини беради. Д. а.нинг иккинчи гуруҳи усулларига элак анализи (заррачалар ўлчамлари 1 дан 500 мкм гача бўлганда) ва газ ёки суюқликлар оқимида заррачаларнинг ажратилиши (заррачаларнинг ўлчамлари 0,1 дан бир неча мм гача) киради. Д. а.нинг учинчи гуруҳи усулларига седиментацией анализнмш барча усуллари тааллукли. Бу усуллар қолдиқ массасининг тўпланиш кинетикасини қисобга олиш (Фигуровский седиментометри заррачаларнинг ўлчамлари 1 дан 500 мкм гача бўлганда ўлчаш имконини беради) ёки суспензия оптик зичлигининг ўзгаришига асосланган. Д. а.да сентрофугаларни қўллаш ўлчашлар чегарасини 0,1 мкм гача пасайтириш имконини беради (ултрацентрофуглар ёрдамида ўлчамлари 1 — 100 нм бўлган заррачаларни ўлчаш мумкин). Ёруғлик нурларининг жуда кичик нурланиши, рентген нурлари, нейтронлар ва б. ёрдамида заррачалар ўлчамини аниқлашнинг турли усулларидан кенг фойдаланилади. Солиштирма сиртни аниклаш учун адсорбсион усуллар (мономолекуляр катламдаги адсорбсияланган модданинг миқдорини ҳам аниқлаш мумкин) қўлланади. Кукун ҳолдаги моддаларнинг солиштирма сирти адсорбсия иссикдиги (ёки ҳўлланиш) бўйича аниқланади. Д. а.нинг адсорбсион усуллари турлича бўлиб, улар солиштирма сирт 10—103 м2/г (заррачалар ўлчами 10 дан 1000 нм гача) бўлганда аниклаш имконини беради. Ўлчамлари 1 дан 100 нм гача бўлган эркин дисперс системалар заррачалари диффузия, ултрафилтрация ва б. усуллар билан аниқланади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Ходаков Г. С, Юдкин Ю. П., Седиментационний анализ високодисперсних систем, М., 1981; Грег С, СингК., Адсорбсия, уделная поверхност, пористост, пер. с анг ., 2 изд., М., 1984.
Рустам Маърупов.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |