Displaziya
Дисплазия (дуэ... ва юн. пласис — ҳосил бўлиш, ўсиш) — эмбриогенез ва тугилгандан кейинги даврда аъзо, тўқима ёки тана қисмларининг нотўғри ривожланиши. Ҳоз. вактда Д. хавфли ўсмалар ривожланишидан олдин эпителий ҳужайраларининг тартибсиз ўзгаришларини, яъни ҳужайралар ва умуман тўқима комплексининг неопластик (ўсма тўқималари ривожланишига томон йўналган ўсиш), нормадан ташқари, ўсма ҳосил бўлишига мойил ўзгаришини англатади. Илгари Д. фақат ясси эпителий ҳужайраларига хос ўзгариш деб ҳисобланар эди, ҳозирга келиб бу жараённи морфологик жиҳатдан чуқурроқ ўрганиш у бошқа тўқима ҳужайралари, мас, призматик, ички секрет безлари эпителийси ва ҳоказога ҳам тааллуқли эканлиги маълум бўлди. Ҳужайра ва тўқималардаги ўзгаришларнинг оғиренгиллигига кўра, Д.нинг 3—4 даражаси тафовут қилинади. Унинг энг оғир хили "малигнизация" — бутун тўқимани қоплаб олади, ҳатто ўсманинг ин-вазияси билан тугаши ҳам мумкин. Дисплатик ўзгаришларнинг тобора кучайиб, ривожланиб бориши пировардида ўсма пайдо бўлишига олиб келади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |