Ditha Moser
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Эдитҳ „Дитҳа“ Мосер (талаффузи: Эдита Мозер; 1883-йил 12-апрел, Вена – 1969-йил 3-ноябр, Мöдлинг, Қуйи Австрия) – австриялик график рассом, Вена Сецессион бадиий гуруҳи аъзоси.
| Дитҳа Мосер | |
| Таваллуди | 12-апрел 1883-йил Вена, Австрия-Венгрия |
| Вафоти | 3-ноябр 1969-йил (86 ёшда) Мöдлинг, Қуйи Австрия, Австрия |
| Миллати | |
| Соҳаси | графика, рассом |
| Таълими | Вена амалий санъат университети (олмонча: Университäт фüр ангеwандте Кунст Wиэн ) |
| Оқим | сеcессион, модерн |
Биографияси
Мосер 1902—1905-йилларда Вена амалий санъат университетида таклиф этилган талаба сифатида ўқиган. Университетда Мосер Жосеф Ҳоффманн қўл остида меъморлик, Cарл Отто Cзесчка қўл остида чизмачилик ва Рудолф вон Ларисч қўл остида хаттотлик ва гералдика бўйича таҳсил олади[1].
Мосер бой саноатчи, ҳомий Cарл Фердинанд Маутҳнер вон Маркҳоф ва унинг иккинчи хотини Эдитҳ Сунстенаи вон Счüтзентҳал оиласида туғилган, оилада ундан ташқари яна 4 нафар қиз туғилган. Маутҳнер вон Маркҳоф оиласи келиб чиқишига кўра, Богемиядан бўлишган ва Мосернинг бобоси Адолф Игнатз йил давомида пиво ишлаб чиқариш имконини берувчи пиво совутгичини ихтиро қилади. Мосернинг отаси ва бобоси Чехия ҳамда Венада хайрия жамғармаси ва ташкилотларига асос солган, уларни қўллаб-қувватлашган, Венадаги касалхонага ҳомийлик қилишган ва 1859-йил, 1864-йил, 1866-йилда ўз фабрикаларида ҳарбий касалхоналарни жойлаштиришган. 1872-йилда оилага зодагонлик мансаби берилган[2]. Cарл Фердинанд болалар касалхонаси, черков ва юқумли касалликлар шифохонасининг биноси қурилишига ҳомийлик қилган[3].
Онаси Эдитҳ Сунстенаи вон Счüтзентҳал Краковда офицер оиласида туғилган. Онаси қизларнинг олий ва ўрта таълимда ўқишнинг фаол тарафдори бўлган, хотин-қизлар учун таълим берадиган йирик мактаб бирлашмаларининг бошқарув кенгашида ишлаган, шунингдек, немис тилида сўзлашадиган ҳудуддаги қизлар учун биринчи либерал санъат гимназиясини ташкил этган Аёллар таълимини кенгайтириш жамиятининг президенти бўлган[4].
Оиласи
1903-йилда Коломан Мосер билан танишиб қолади. 1905-йил 1-июлда улар турмуш қуришади. Уларнинг икки нафар ўғли Карл (1906-—1976) ва Диэтрич (1909—1925) бўлган. 1918-йилда Коломан саратон касаллигидан вафот этади[5].
1919-йилда Мосер ҳомиладорлиги туфайли турмуш чиқишга мажбур бўлади. Унинг иккинчи эри қаҳвахона эгаси Адолф Ҳауска (1881—1929) бўлган. Бу никоҳдан уч фарзанд Эдитҳ (1919—1920), Тҳеодор (1920—1921) ва Адолф (1922—1945) туғилган.
Вафоти
Мосер 1969-йилда Мöдлингда вафот этди ва Коломан Мосер қабри ёнига дафн қилинган. Уларнинг қабри ёнидан ўғиллари Диэтрич ва Карл ҳам дафн этилган.
Ижоди
Мосер тақвимлар ва ўйин қарталари дизайнига ихтисослашган график рассом сифатида танилган. Эри, ўқитувчилари ва Густав Климт каби бошқа таниқли рассомлар билан биргаликда Мосер Вена Сецессион аъзоси бўлган. Эри Коломан Мосер Густав Климт ва бошқа рассомлар билан бирга 1905-йилда гуруҳни тарк этганида, Мосер эрига янги гуруҳ „Вена устахоналари“ (олмонча: Wиэнер Wеркстäтте )ни ташкил қилишда ёрдам беради[6].
1906-йилда Мосер график дизайннинг етук намунаси ҳисобланган Тарот қарталарини чиқариши билан шуҳрат қозонади. 1908—1913-йилларда дўстлари учун янги йил совғаси сифатида Библия ва мифологик мавзуларга оид расмлар акс этган кичик нашрларда чоп этилган тақвимларни ишлаб чиқаради.
Мосер график дизайнер сифатида тан олинган бўлса-да, унинг ишлари чекланган миқдорда нашр этилган ва фақат бир нечта нусхалари сақланиб қолган. Биринчи жаҳон урушидан кейин Мосер ижодий фаолиятини бутунлай тўхтатди.
Манбалар
- ↑ „Дитҳа Мосер: Жугендстил Тарот Cардс“. Неуэ Галериэ Десигн Шоп & Боок Сторе. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-апрел.
- ↑ Стекл, Ҳ. Маутнер вон Маркҳоф, Адолф Игназ (де) // Öстерреичисчес Биограпҳисчес Лехикон. — С. 165—166. Архивировано 13 апрел 2021 года.
- ↑ Стекл, Ҳ. Маутнер вон Маркҳоф, Карл Фердинанд (де) // Öстерреичисчес Биограпҳисчес Лехикон. — С. 167. Архивировано 13 апрел 2021 года.
- ↑ Меиßнер, Ҳ. Маутнер вон Маркҳоф, Эдитҳа (де) // Öстерреичисчес Биограпҳисчес Лехикон. — С. 166. Архивировано 5 май 2021 года.
- ↑ „Тҳис Wиэнер Wеркстäтте Мастер Маде Эверйтҳинг инто Арт“ (эн). Тҳе Студй (2019-йил 12-апрел). 2021-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-апрел.
- ↑ „Дитҳа Мосер“ (эн-УС). Виргиниа Мусеум оф Фине Арц |. 2020-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-апрел.