Dixroizm

Оптикада дихроик моддалар кўринадиган ёруғликнинг турли тўлқин узунлик(ранг)даги нурларга бўлинишига олиб келади(дисперсия билан адаштирмаслик керак) ёки бу каби моддаларда турли хил қутбланишларга эга бўлган ёруғлик нурлари турли миқдорларда ютилади. [1]
Нур ажратгичларда
Дихроик атамасининг асл маъноси юнонча дикҳроос - икки рангли, яъни, ёруғлик нурини турли тўлқин узунликларига эга бўлган иккита нурга ажрата оладиган ҳар қандай оптик қурилмани англатади. Бундай қурилмаларга одатда оптик қопламалар билан ишлов берилган кўзгу ва филтрлар киради, улар ёруғликни маълум бир тўлқин узунликлари оралиғида қайтариш ва ушбу диапазондан ташқарида бўлган ёруғликни ўтказиш учун мўлжалланган. Мисол тариқасида, баъзи видеокамераларда қўлланадиган дихроик призма бўлиб, у алоҳида CCД массивларида ёзиб олиш учун ёруғликни қизил, яшил ва кўк қисмларга бўлиш учун бир нечта қопламалардан фойдаланади, аммо ҳозирда Баер филтрига эга бўлган алоҳида пикселларни ягона CCД массивида филтрлаш кенг тарқалган. Бундай дихроик қурилма одатда ёруғликнинг қутбланишига боғлиқ эмас. Дихроматик атамаси ҳам шу маънода қўлланади.
Қутбланган ёруғлик билан
Дихроикнинг иккинчи маъноси модданинг хусусиятини билдиради, бунда у орқали ўтадиган турли қутбланишларга эга ёруғлик турли ютилиш коэффициэнтига эга бўлади; бу диатенуация деб ҳам аталади. Кўриб чиқилаётган ҳолда қутбланиш соат мили йўналишида ва соат мили йўналишига қарши доиравий қутбланиш бўлса, бундай дихроизм доиравий дихроизм (CД cирcулар дичроисм) дейилади. CДни кўрсатадиган аксарият материаллар ассиметрикдир [2], аммо яқинда CДни намоён этадиган ассиметрик бўлмаган материаллар кузатилган. [3] Соат мили йўналишида ва соат мили йўналишига қарши доиравий қутбланиш иккита спин бурчак моменти (САМ) ҳолатини ифодалаганлиги сабабли, бу ҳолда фотон учун бу дихроизмни спин бурчак моментининг дихроизми сифатида ҳам кўриб чиқиш мумкин ва квант механикаси ёрдамида моделлаштирилиши мумкин.
Турмалинга ўхшаш баъзи кристалларда дихроик эффектнинг кучи ёруғлик тўлқин узунлигига боғлиқ ҳолда кучли ўзгариб туради, бунда турли хил қутбланишларга эга бўлган ёруғлик билан кўрилганда улар турли хил рангларга эга бўлиб кўринади. Бу одатда плеохроизм деб аталади, [4] ва бу усул минералогияда минералларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин. Баъзи материалларда, масалан, герапатит (ёдокинин сулфат) ёки Полароид плиталарида дихроик эффект тўлқин узунлигига кучли боғлиқ эмас.
Суюқ кристалларда
Дихроизм, юқоридаги иккинчи маънода, суюқ кристалларда молекуляр структуранинг оптик анизотропияси ёки аралашмаларнинг мавжудлиги ёки дихроик бўёқларнинг мавжудлиги туфайли юзага келади. Дихроик бўёқларнинг мавжудлиги туфайли юзага келадиган таъсир меҳмон-мезбон эффекти(гуэст-ҳост эффеcт) деб ҳам аталади. [5]
Шунингдек қаранг
- Ёруг'ликнинг иккиланиб синиши
- Дихроматизм
- Ликург кубоги
- Плеохроизм
Ҳаволалар
- ↑ Университй Пҳйсиcс, 6тҳ, Аддисон-Wеслей, 1982. ИСБН 0-201-07199-1.
- ↑ Алисон Родгер „Cирcулар Дичроисм анд Линеар Дичроисм“, . Энcйcлопедиа оф Аналйтиcал Чемистрй. Жоҳн Wилей & Сонс, Лтд, 2014 — 1–34-бет. ДОИ:10.1002/9780470027318.а5402.пуб2. ИСБН 978-0-470-02731-8.
- ↑ Х. Замбрана-Пуялто (2014). "Ангулар моментум-индуcед cирcулар дичроисм ин нон-чирал наноструcтурес". Натуре Cоммуниcатионс 5: 4922. дои:10.1038/нcоммс5922. ПМИД 25215603.
- ↑ Wалтер Счуманн. Гемстонес оф тҳе Wорлд. Стерлинг Публишинг Cомпанй, Инc., 2009 — 49–-бет. ИСБН 978-1-4027-6829-3.
- ↑ Степҳен М. Келлй. Флат Панел Дисплайс: Адванcед Органиc Материалс. Роял Соcиэтй оф Чемистрй, 2000 — 110-бет. ИСБН 0-85404-567-8.