Дихроматлар, бихроматлар — бихромат кислота К2Cр2О7 қуйидаги схема бо'йича бирикади:2К2CрО4+Ҳ2О=К2Cр2О7+Ҳ2О Хроматлардан дихроматлар ҳосил бо'лади. 2К2CрО4+Ҳ2СО4=К2Cр2О7+К2СО4+Ҳ2О. К2Cр2О7 кучли оксидловчи бо'либ Cр+6 ваCр+3 оксидланиш даражасини намоён қилади.М2Cр2О7 нинг нормал тузлари. Хроматлар эритмасига кислота қўшиш натижасида ҳосил бўлади. Умумий формуласи М2Cр2О7. Д. дан калий бихромат К2Cр2О7 заҳарли, сувда яхши эримайдиган қизил-қўнғир рангли кристалл. Д. лаб.да оксидловчи сифатида, техникада эса толаларни бўяшда, читга гул босишда, гугурт ва кўн саноатида ишлатилади. К2Cр2О7 билан консентрланган сулфат кислотанинг тенг ҳажмдаги аралашмаси (хромли аралашма) лаб.ларда кимёвий жиҳозларни ювишда қўлланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил