Ўрта асрларда Жазира (Юқори Месопотамия) ва унинг вилоятлари харитаси

Диёр Бакр (арабча: دِيَارُ بَكرٍ‎‎) Жазиранинг (Юқори Месопотамия) учта вилоятидан бирининг ўрта асрлардаги арабча номи, қолган икки вилоят Диёр Мудар ва Диёр Раби’а деб номланган. Ўрта аср географи Балозурий томонидан берилган маълумотларга кўра, бу уч вилоят ВИИ аср мусулмон истилолари давомида халифа Муовия ўша ерларга жойлаштирган асосий араб қабилаларининг номлари билан аталган. Диёр Бакр ҳудудига Бану Бакр қабиласининг Раби’а тармоғи жойлашган, шу сабабли бу икки вилоят баъзида умумий тарзда „Диёр Раби’а“ деб ҳам юритилади. Кейинчалик турк тилида „Диёр Бакр“ атамаси собиқ вилоятнинг ғарбий қисмини, яъни Амид шаҳри атрофидаги ҳудудни англатган, шу сабабли Амид шаҳри турк тилида Диярбакир номи билан атала бошлаган[1].

Диёр Бакр Дажла дарёси юқори оқимининг ҳар икки қирғоғидаги ҳудудни ўз ичига олади. Бу ҳудуд дарёнинг ирмоқларидан бошланиб, дарё йўналиши ғарбдан шарққа томон ўзгариб, жануби-шарққа буриладиган жойигача чўзилган. Асосий шаҳри Амида (арабча Амид) бўлиб, таркибида Майяфариқин, Ҳисн Каифа ва Арзан каби йирик аҳоли пунктлари ҳам мавжуд бўлган. Географик ва сиёсий жиҳатдан, илк ислом даврида Диёр Бакр, асосан, Жазира ҳудудига тегишли бўлган, бироқ баъзида шимолдаги Арманистон вилояти билан бирлаштирилган. ИХ аср охирларида бу ҳудудни Исо ибн аш-Шайх аш-Шайбоний асос солган мустақил сулола бошқарган. Х аср ўрталарида минтақа Ҳамдонийлар қўлига ўтган. Бироқ ушбу сулола ҳукмронлигига аввал Бувайҳийлар (978—983-йилларда), сўнгра Марвонийлар даъво қилишган[1].

Марвонийлар амирлиги минтақада деярли бир аср ҳукмронлик қилгач, 1084—1085-йилларда Салжуқийлар империяси таркибига қўшиб олинган. 1092-йилда Маликшоҳ И нинг вафотидан сўнг Салжуқийлар салтанати қулагач, минтақада бир қатор кичик амирликлар пайдо бўлди. Улар орасида Мардин артуқийлари энг аҳамиятлиси бўлди. ХИИ аср охирларида вилоят Айюбийлар назоратига ўтган бўлса, ХИИИ аср ўрталарида шарқда Айюбийлар, ғарбда эса Амида атрофини бошқарган Рум салжуқийлари ўртасида тақсимланди. Тахминан 1260-йилда ҳудудни мўғуллар забт этган бо'лса-да, маҳаллий ҳукмдорларга вассаллик асосида ҳокимиятни бошқаришга рухсат берилган. ХИВ асрда ҳудудни Оқ қўюнлилар забт этган. Улар Қора қўюнлилар ва сўнгги Айюбий шаҳзодалар билан минтақа устидан ҳукмронлик учун кураш олиб борган. ХВИ аср бошларида қисқа муддат Сафавийлар давлати тасарруфида бўлгач, 1516-йилда Усмонийлар давлати назоратига ўтган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Cанард & Cаҳен 1965, сс. 343–345.

Адабиётлар

Қўшимча ўқиш учун

  • Ҳагеманн, Ҳаннаҳ-Лена (2019). "Wҳенcе Дийāр Бакр? Ан Инқуирй инто Эарлй Жазīран Административе Геограпҳй". Дер Ислам 96 (2): 324–344. дои:10.1515/ислам-2019-0026.