Ўрта асрларда ал-Жазира (Юқори Месопотамия) ва вилоятлари харитаси

Диёр Мудар (арабча: دِيَارُ مُضَرَ‎‎) ал-Жазира (Юқори Месопотамия) таркибидаги уч вилоятдан бири, ҳудуднинг энг ғарбийда жойлашган. Ушбу ном ўрта асрларда араблар томонидан қўлланилган бўлиб, қолган икки вилоят Диёр Бакр ва Диёр Раби’а деб аталган. Ўрта аср географи ал-Балозурийнинг ёзишича, бу уч вилоят ВИИ асрда содир бўлган илк мусулмон истилолари даврида Муовия И ўша ҳудудларга жойлаштирган асосий араб қабилалари номлари билан аталган. Диёр Мударда Мудар қабиласи жойлаштирилган эди.

Диёр Мудар Фурот дарёси ўрта оқимининг иккала соҳилини қамраб олади. Бу ҳудуд Самосата минтақасидан Ана шаҳригача чўзилган бўлиб, Балих дарёси ҳудуди ва Хобур дарёсининг қуйи оқимларини ўз ичига олади. Вилоятнинг асосий шаҳарлари жанубдаги Раққа ва шимолдаги Эдесса (арабча ар-Руҳа) бўлиб, Ҳаррон ҳамда Суруж (ҳозирги Суруç) номли йирик шаҳарлари ҳам мавжуд.

Тарихи

Диёр Мудар географик ва сиёсий жиҳатдан илк ислом даврларидаёқ ал-Жазира таркибига кирган. Х аср ўрталарида мазкур ҳудуд Ҳамдонийлар назоратига ўтган. Сайф уд-Давла ҳукмронлиги даврида эса минтақа Жазира ва Мосулдаги Ҳамдонийлардан ажратилиб, Шимолий Сурияда тузилган Ҳалаб амирлигига бўйсундирилган. Худди шу даврда минтақа қайта куч тўплаб, тикланаётган Византия империяси ҳужумига учраган.

Ҳамдонийлар назоратига барҳам берилгач, Диёр Мудар ва унинг шаҳарлари Бану Нумайр таъсири остига тушди. 1002-йилга келиб Ватҳтоб ибн Жа’бар ан-Нумайрий Ҳарроннинг мустақил ҳокимига айланди. 1032-йилда эса Эдессани Византия империяси қўмондони Георге Маниакес бошлиқ қўшин босиб олди. Шундан сўнг, минтақа икки қисмга бўлинди. Шимолий қисм, асосан, христианлар бошқарувига ўтиб, арманлар томонидан ўзлаштирилди. Ҳаррондан Фурот дарёсигача бўлган ҳудудда эса араб кўчманчи қабилалари ҳукмронлик қила бошлади. Салжуқийларнинг ҳужумлари 1060-йилларнинг бошлари ҳамда 1070-йилларда содир бўлган бўлса-да, улар ҳудудни эгаллай олишмади. Манзикерт жангидан кейин Пҳиларетос Брачамиос Тҳоросни Эдесса ва Диёр Мудар ҳокими этиб тайинлади. Бироқ бир муддат ўтгач, Торос Мелитенага чекинишга мажбур бўлди. 1094-йилда Торос салжуқийлар томонидан қайта ҳокимлик лавозимига тайинланган[1].

1086-йилда салжуқийлар султони Маликшоҳ И бутун вилоятни ўз ҳукмронлиги остида бирлаштиришга эришди. Салиб юришлари бошланиши билан шимолдаги насроний ҳудудлари (Эдесса графлиги) ва жанубдаги мусулмон минтақалари ўртасидаги бўлиниш қайта тикланди. Бу бўлиниш жараёни ХИ аср ўрталаригача давом этди. Айюбийлар Салоҳиддин бошчилигида минтақани ўз назоратига олиб, уни 1260-йилда мўғулларнинг Шом (Левант) ҳудудига босқини бошлангунча қўлда сақлаб турдилар.

Манбалар

Адабиётлар