Википедияда исми Диёр ва фамилияси Холматов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Диёр Акмал ўғли Холматов (русча: Холматов, Диёр; 2002-йил 22-июл, Фарғона) – ўзбек футболчиси, Навбаҳор клуби ва Ўзбекистон футбол терма жамоасида ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди[1].

Диёр Холматов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Диёр Акмал ўғли Холматов
Таваллуд санаси 2002-йил 22-июл (2002-07-22) (24 ёш)
Таваллуд жойи Фарғона, Ўзбекистон
Бўйи 174 м (570 фт 10 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Навбаҳор
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000—2020 Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2020—2025 Пахтакор 92 (7)
2026— Навбаҳор 2 (0)
Миллий терма жамоа‡
2021 Ўзбекистон У-21 1 (0)
2021—2024 Ўзбекистон У-23 15 (0)
2023– Ўзбекистон 7 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 7-март учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2025-йил 2-сентябр учун)

Футболчилик фаолияти

Илк йиллари

Диёр Холматов 2002-йил 22-июл Фарғонада туғилган. Диёр таниқли футболчи Акмал Холматовнинг фарзанди[2]. У Пахтакор футбол академияси битирувчиси ҳисобланади. 2014-йилги Баҳодир Иброҳимов хотира турнирида энг яхши ярим ҳимоячи деб топилган[3]. 2021-йилгача Диёр Холматов Пахтакор У18 таркибида ҳаракат қилган. Пахтакор У18 сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урган. Умумий ҳисобда 19 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. 2021-йилнинг 1-январ куни Пахтакорнинг асосий жамоаси сафига қўшилади. Диёр Холматов трансфермарктдаги нархи 400 минг еврони ташкил этади[4].

Пахтакор сафида

У катталар футболида Шота Арвеладзе бошчилигида Ўзбекистон чемпионатида 2020 -йил 28-октабр куни „Машал“ жамоасига қарши ўйинда (4:1) дебют қилган. 2021-йил охирида у Ўзбекистоннинг энг яхши уч нафар ёш футболчиларидан бирига киритилган[5].

Диёр Холматов 2021-йилнинг 1-январ куни Пахтакорнинг асосий жамоаси сафига қўшилган. Диёр Холматов 2021-йилги мавсумда Пахтакор сафида Ўзбекистон суперлигасида 19 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол киритди ва Ўзбекистон кубогида 3 та ўйинда майдонга тушди. Умумий ҳисобда 1306 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. 2021-йилнинг 21-декабрда Пахтакор клуби Диёр Холматов билан шартномани 2 йилга узайтирди[6][7]. Ўзбекистоннинг 2021-йилдаги футбол бўйича энг яхшиларини аниқлаш учун спорт журналистлари ўртасида сўровнома ўтказилди. Унга кўра Диёр Холматов 71 балл билан энг яхши ёш футболчилар ичида 3-ўринни олди[8]. Трансфермаркт портали ва Чампионат.асиа сайти ҳамкорликда 2021-йилнинг энг яхшиларини аниқлашди. Унга кўра Диёр Холматов Суперлиганинг энг яхши ёш футбочлиси деб топилди[9]. Диёр Холматов 2022-йилги мавсумда Пахтакор сафида Ўзбекистон суперлигасида 10 та, Ўзбекистон кубогида 1 та ва Осиё чемпионлар лигасида 4 та ўйин ўтқазади. Умумий ҳисобда 407 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Кейинчалик у „Пахтакор“нинг асосий ўйинчисига айланди ва у билан тўрт марта Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби бўлди. Осиё чемпионлар лигасида иштирок этган[10].

Терма жамоадаги фаолияти

Диёр Холматов Ўзбекистонинг бир қанча ёш тоифаларида уйнаган. Жумладан: Ўзбекистон У 19, Ўзбекистон У 21 ва Ўзбекистон У 23. Диёр 15 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнаган[11]. Ўзбекистон У 21 жамоасидаги илк дебют ўйинини 2021-йил 28-май куни Украина У 21 жамоасига қарши ўтказган. Ўзбекистон У23 жамоасидаги илк дебют ўйинини 2021-йил 27-октабр куни Саудия Арабистони У 23 жамоасига қарши ўтказган. Диёр Холматов 2022-йил Ўзбекистонда бўлиб ўтган АФC У-23 Осиё чемпионати учун Ўзбекистон У 23 якуний 23 та футболчидан иборат қайдномасига киритилган[12].

Ўзбекистон У 23 терма жамоаси аъзоси сифатида 2022 ва 2024-йилги турнирларда ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида икки марта кумуш медални қўлга киритган.

У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида илк бор 2023-йилнинг 25-декабр куни мураббий Сречко Катанc бошчилигида Қирғизистонга қарши норасмий ўйинда (4:1) майдонга тушган. У Қатарда бўлиб ўтадиган 2023-йилги Осиё Кубоги учун Ўзбекистон терма жамоасига киритилган ва Таиландга қарши турнирда (2:1) бор-йўғи битта ўйин ўтказган. ЖЧ-2026 саралаш кампанияси доирасида у учта ўйин ўтказган[13].

2024-йилги Париж Олимпиаси ўйинлари бошланиши арафасида Темур Кападзе Холматовни турнирда қатнашадиган футболчиларнинг рўйхатига киритган[14].

Фаолиятидаги статистикаси

Клуб сафидаги статистикаси

Клуб сафида мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар статистикаси
Клуб Мавсум Лига Миллий Кубок АФC Бошқа Умумий
Двизион Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Голлар Ишт Гол
Пахтакор 2021-йил Суперлига 19 1 19 1 6 0 — 44 2
2022-йил Суперлига 10 0 1 0 4 0 — 15 1
Жами 19 1 20 1 10 0 — 59 3

Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси сафида статистикаси

Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ишт Гол
2023 1 0
2024 2
Жами 3 0

Ютуқлари

Пахтакор[15]: Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони 2020, 2021, 2022, 2023

Пахтакор[16]: Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби 2021, 2022

Манбалар

  1. ↑ „Диёр Холматов“. 2022-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  2. ↑ „Сын уроженца Таджикистана: Главный пример для меня отец – Акмал Холматов“ (ру). Спорц.тж (2024-йил 17-апрел). Қаралди: 2024-йил 25-июл.
  3. ↑ „Турнир памяти Баходира Иброхимова. «Бунёдкор» - чемпион!“ (ру). чампионат.асиа (2014-йил 25-август). Қаралди: 2024-йил 25-июл.
  4. ↑ „2021-йилнинг 1-январ куни Пахтакорнинг асосий жамоаси сафига қўшилади“.
  5. ↑ „Лучший молодой футболист года“ (ру). уфа.уз (2021-йил 27-декабр). Қаралди: 2024-йил 25-июл.
  6. ↑ „Пахтакор клуби Диёр Холматов билан шартномани 2 йилга узайтирди“.
  7. ↑ „"Пахтакор" продлили контракт с Диёром Холматовым на два года“ (ру). спорц.уз (2021-йил 21-декабр). Қаралди: 2024-йил 25-июл.[сайт ишламайди]
  8. ↑ „Диёр Холматов энг яхши ёш футболчилар ичида 3-о`ринни олди.“.
  9. ↑ „Диёр Холматов Суперлиганинг энг яхши ёш футбочлиси деб топилди“. 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  10. ↑ {{Соccерwай}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  11. ↑ „CАФА У-15 Бойс Тоурнамент: Юношеская сборная Узбекистана начала своё участие с победы“ (ру). спорц.уз (2017-йил 4-июл). Қаралди: 2024-йил 25-июл.[сайт ишламайди]
  12. ↑ „Ўзбекистон У23 якуний қайдномасига киритилди“.
  13. ↑ [[{{{1}}} миллий футбол терма жамоаси|{{{1}}}]]
  14. ↑ „Объявлен состав сборной Узбекистана на Олимпиаду-2024. В него вошел футболист из КПЛ“ (ру). Спорц.кз (2024-йил 4-июл). 2024-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-июл.
  15. ↑ „Пахтакор жамоасига 2021-йилги Ўзбекистон Суперлигаси кубоги топширилди“.
  16. ↑ „Пахтакор Ўзбекистон Суперкубоги-2021 соҳиби“.

Ҳаволалар