Дизажио, дисажио (итал. дисаггио — мушкуллик, қийинчилик) — 1) қимматли қоғозларнинг нархи пасайган бозор курси билан уларнинг номинали ўртасида фарқ. Одатда, фоизларда ифодаланади; 2) қимматли қоғозлар биржа курсининг номиналидан пасайиб кетиши; 3) накд бўлган товар нархи билан унинг муддатли келишув бўйича сотилиши ўртасидаги манфий фарқ.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил