Дизак — Жиззах ш.нинг ўрта аср тарихий манбаларида юритилган номи. "Кичик қалъа" мазмунини беради. Х асрда Д. Факнон рустоқининг текисликда жойлашган шаҳри бўлиб, катталиги жиҳатдан Уструшонанинг 3-шаҳри бўлган (Панжикент ва Зоминдан кейин). Д. ислом ғозийлари тўпланадиган ер сифатида машҳур бўлиб, улар учун бу ерда кўплаб меҳмонхона ва работлар қурилган. Д.дан бир фарсах (6–7 км) узоқликда Афшин томонидан қурилган Худойсар работи манбаларда қайд этиб ўтилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил