Дизел — оғир ёнилғи (дизел ёнилғиси)нмнг сиқилган ҳавога пуркалишидан алангаланадиган ички ёнув двигатели. Дизел силиндрида алангаланиш поршен ёрдамида қисиб юқори температурагача қиздирилган тоза ҳавога ёнилғи пуркалганда содир бўлади. Немис кашфиётчиси Р. Дизел ясаган. Дизел энг тежамли иссиқлик двигателлари қаторига киради. Дизел ёниш камерасининг тузилишига кўра ажралмайдиган камерали, уюрма камерали, олд камерали хилларга бўлинади. Дизел автомобиллар, тракторлар, кемалар, тепловозлар, электр ст-ялар (дизел электр стансияси) ва б.га ўрнатилади. Дизелнинг қуввати 30000 кВт дан ортиқ бўлади (яна қ. Двигател).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилдизел Тошкент, 2000-йил