Dmitriy Burlak
Дмитрий Борисович Бурлак (1983-йил 8-март, Россия) — россиялик футболчи, ўйиндаги вазифаси — ярим ҳимоячи, таҳлилчи мураббий.
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Дмитрий Борисович Бурлак | ||
| Таваллуд санаси | 1982-йил 8-март | ||
| Таваллуд жойи | Россия | ||
| Бўйи | 1.71 м | ||
| Амплуаси | ярим ҳимоячи | ||
| Вазни | 65 кг | ||
Биографияси
Дмитрий Борисович Бурлак 1983-йилнинг 8-март санасида Россияда таваллуд топган.
Футболчилик фаолияти
Дмитрий Бурлак спорт фаолиятини 2002-йилда Санкт-Петербургнинг „Локомотив“ ҳаваскорлар клуби сафида бошлаган бўлиб, 2005-йилга қадар ушбу жамоа таркибида ўйнайди. Клуб сафида жами 62 та ўйин олиб борган ва 18 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган. Кейинчалик „Аркада“ клуби сафида (2004) — 13 та ўйинда 7 та гол, „Колпино-ИНКОН“ да (2005—2007) — 24 та ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлган.
2006-йилда Бурлак „Петротрест“ клуби учун иккинчи лигасида бешта ўйин ўтказади.
2007-йилда Мурманскнинг „Север“ жамоаси таркибида ҳаваскорлар футбол лигасида жами 12 та ўйинда иштирок этиб, жамоа сафида иккинчи лига ўйинларига чиқади ва кейинги икки мавсумнинг 53 та ўйинида 1 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришади.
2010-йили Ўзбекистон чемпионатида „Андижон“ клуби сафида битта, иккинчи лигада Костроманинг „Динамо“ клуби таркибида эса 13 та ўйин ўтказади.
2011—2014-йилларда ва 2017—2019-йилларда Санкт-Петербургнинг „Звезда“ ҳаваскорлар клуби билан ўйинларда иштирок этади[1]. 2019-йилда футболчи шу жамоада иккинчи лиганинг 2 та учрашувида майдонга тушади.
2020-йилда Бурлак „Маштех“ ҳаваскор футбол клуби билан Санкт-Петербург чемпионатида қатнашади.
Мураббийлик фаолияти
2018-йилнинг март ойидан бошлаб Санкт-Петербургнинг „Зенит“ клуби мураббийлар штабининг видео таҳлил бўйича мутахассиси сифатида[2][3], 2019-йил май ойидан эса „Газпром“ академиясининг видео таҳлил бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб боради.
Манбалар
- ↑ Бурлак Дмитрий — игрок
- ↑ Дмитрий Борисович Бурлак
- ↑ „Дмитрий Борисович Бурлак“. 2020-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-май.
