Дмитрий Владимирович Жуковский (1973-йил, апрел, Термиз — 2004-йил 16- июл, Владимир) — совет ва рус футболчиси, ҳимоячи ва яримҳимоячи.

Дмитрий Жуковский
Файл:Дмитрий Зҳуковский.жпг
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Дмитрий Владимирович Жуковский
Таваллуд санаси 2-апрел 1973-йил
Таваллуд жойи Термиз, Ўзбекистон ССР
Вафот санаси 16-июл 2004-йил(2004-07-16)
(31 ёшда)
Вафот жойи Rossiya Владимир Россия
Бўйи 178 cм (5 фт 10 ин)
Амплуаси ҳимоячи, яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолияти якунланган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
Sovet Ittifoqi Нефтчи (Фарғона) ? (-?)
1991 Sovet Ittifoqi Свердловец 34 (0)
1993 Oʻzbekiston Наврўз 26 (0)
1994—1999 Rossiya Торпедо (Владимир) 131 (1)
1996 →  Rossiya Ковровец
1999—2000 Rossiya Энергетик (Урен) 31 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Дмитрий Жуковский 1973-йил 2-апрелда Ўзбекистон ССР Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида (ҳозирги Ўзбекистонда) туғилган.

Жуковский ҳимоячи ва яримҳимоячи сифатида футбол ўйнаган. Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси аъзоси бўлган. 1991-йилда Тошкент вилоятининг „Свердловец“ жамоаси сафида СССР чемпионати иккинчи қуйи лигасида ўйнаган, 34 та ўйин ўтказган[1].

1993-йил Андижоннинг "Наврўз" жамоаси сафида Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, 26 та ўйинда майдонга тушган[1].

Кейинчалик у Владимирнинг „Торпедо“ жамоасига ўтган. Дмитрий 1994-йилда биринчи лигада 36 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. 1995-йилда иккинчи лигада 32, 1996-йилда учинчи лигада 6 та ўйинда майдонга тушган. 1996-йилги мавсумнинг бир қисмини „Ковровц“ таркибида Владимир вилояти чемпионатида ўтказган[1].

1997-йилда учинчи лигада яна „Торпедо“ жамоаси ўйинчиси сифатида 35 та ўйин ўтказган. Кейинги икки мавсумни владимирликлар билан иккинчи лигада ўтказди ва мос равишда 9-ва 13-учрашувларда майдонда тушган.

Дмитрий Жуковский 2000-йил ва 99-мавсумнинг бир қисмини Уреннинг „Энергетик“ жамоаси билан иккинчи лигада ўтказган ва мос равишда 12-ва 19-ўйинларда майдонга тушган[1].

Футболчилик фаолиятини якунлагач, ҳакам[1] бўлган. Дмитрий Жуковский 2004-йил 16-июлда Владимирда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Жуковский Дмитрий Владимирович, 02.04.1973, футболист“. фоотбаллфаcц.ру. Қаралди: 2022-йил 12-март.

Ҳаволалар