Dmitriy Mayzels
Дмитрий Лвович Майзелс (ҳақиқий исми – Самуэл Леонтевич Майзелс; 1888-йил 4-апрел, Минск – 1941-йил ноябр, Ленинград) – рус шоири ва таржимони.
| Дмитрий Майзелс | |
|---|---|
| Таваллуди |
1880-йил 4-апрел |
| Вафоти |
1941-йил ноябр Ленинград |
| Ижод қилган тиллари | русча |
| Фуқаролиги |
|
| Йўналиш | Шеърият |
Биографияси
Шоир 1888-йилда Минскда туғилган. 1910-йил 27-майда Ливерпулдан „Мавритания“ трансатлантик кемасида Ню-Ёркка жўнаб кетган. Ню-Ёркда босмахонада ишлаган. 1914-йилларда Вилнода истиқомат қилган. 1914-1915-йилларда ҳарбий хизматни ўтаётганда яраланган ва комиссия қарорига кўра хизматдан бўшатилган. Даволанишдан сўнг Петроградга кўчиб ўтиб, у ердаги университетга ўқишга кирган. „Арион“ адабий тўгарагига аъзо бўлган ва „Арион“ ҳомийлигида чоп этиладиган „Рудин“ журналининг ҳиссадорлари сафида бўлган[1][2]. Унинг ше’рлари 1915-1916-йилларда мазкур журналда чоп этилган. Шу журналда Георгий Маслов, Николай Оцуп, Анна Регатт, Всеволод Рождественский, Виктор Тривус ва Лариса Рейснер каби ижодкорларнинг асарлари ҳам нашр қилинган. Ўша йилларда Майзелс дастлаб Канонер кўчасидаги 12-уйда, кейинчалик эса Англия шоҳ кўчасининг 46-уйида (Савдо кўчаси билан кесишган жойда, 27-уй) истиқомат қилган[3].
Дмитрий Лвович 1918-йил 18-майда „Арзамас“ жамияти томонидан ташкил этилган „Петербург шоирлари кечаси“да иштирок этди. 1919-йилгача „Арион“ жамияти ишида иштирок этишни давом эттирди ва Рязан санъат уйининг очилишида иштирок этди. Бу уй раисининг ёрдамчиси лавозимини эгаллади. Рязан санъат уйи қошидаги Шоирлар уюшмасининг шеърий алманахлари иштирокчиси бўлган[4]. 1920-йил май ойида Шоирлар уюшмаси Бутунроссия шоирлар уюшмасининг Рязан бўлимига айлантирилди ва Дмитрий Майзелс унинг раиси этиб сайланди[5][6].
1918-йилда Петрограддаги „Сиринг“ нашриётида унинг севгилиси Дора Левинага бағишланган ягона шеърий тўплами „Триум“ нашр этилди. Майзелцнинг Дора Левина билан 1914-1927-йиллардаги ёзишмалари Левина архивида сақланиб қолган[7].
Манбалар
- ↑ Галоўная вуліса Мінска. 1880—1940 (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-17 санасида архивланган): На главной улице Минска в 1900-э годи располагалис дома торговса Лейви-Исика (Лейвика) Абелевича Майзелса (и эго оца Абеля Янкелевича Майзелса), которий в 1890-э годи жил в Вилне.
- ↑ „Летейская библиотека“. 2020-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-июл.
- ↑ „Весь Петроград (1917)“. 2021-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-август.
- ↑ Н. П. Кугушева. Проржавленниэ дни. Собраниэ стихотворений
- ↑ „Пастернак у Кисина в Рязани“. 2020-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-август.
- ↑ „Я снова буду жить“. 2019-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-август.
- ↑ „Дмитрий Майзельс: Вторая весна“. 2020-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-июл.