Дмитрий Олегович Островский (русча: Дмитрий Олегович Островский, 1998-йил 15-апрел, Москва) — россиялик футболчи, ярим ҳимоячи ва Қирғизистоннинг „Алай“ клуби ҳужумчиси.

Дмитрий Островский
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Дмитрий Олегович Островский
Таваллуд санаси 1998-йил 18-апрел (1998-04-18) (28 ёш)
Таваллуд жойи Москва, Россия
Бўйи 169 cм (5 фт 6 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
ҳужумчи

Биография

Москванинг „Мастер“, „Град“, „Вулкан“ жамоаларида ҳаваскорлар даражасида ўйнади. 2017-йилда „Град“ сафида жамоа ҳужумлари етакчиси бўлган ва „Криля Советов“га (12:0) қарши ўйинлардан бирида 5 та гол урган. Жами 23 та ўйинда 17 та гол урган.

2018-йилнинг ёзида арманларнинг „Арарат“ жамоасига ўтди. У Арманистон чемпионатидаги дебют учрашувини 2018-йилнинг 25-август куни Урартуга қарши ўтказиб, 43-дақиқада италиялик Роналд Германони алмаштирди[1]. 2018-2019-йилги мавсумда жами 12 та ўйин ўтказди ва қишки танаффусда жамоани тарк этди.

2019-йил бошида у Қирғизистоннинг „Алай“ клубига кўчиб ўтди. Мавсумнинг биринчи ярмида Қирғизистон чемпионатида 3 та гол урди ва шундан сўнг жамоани тарк этди[2]. Натижада „Алай“ кумуш медал соҳибига айланди.

2019-йилнинг ёзида Ўзбекистоннинг „Бунёдкор“ жамоасига ўтди ва мавсум охиригача Ўзбекистон чемпионатининг 4та учрашувида иштирок этиб, клуби билан бронза совринлари соҳибига айланди.

Манбалар

Ҳаволалар