Дмитрий Александрович Шокин (русча: Шокин, Дмитрий Александрович; 1992-йил Тошкент шаҳрида туғилган) — Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2015-йилги Универсиада ғолиби, 2015-йилги жаҳон чемпиони, 2016-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари олимпиячиси, икки карра Осиё чемпиони.

Дмитрий Шокин

Шокин 2018-йилги Осиё о'йинларида
Шахсий ма'лумотлар
Миллати Ўзбек
Туг'илиши 1992-йил 30-май (1992-05-30) (34 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон[1]
Баландлиги Андоза:Инфобох шахс/баландлиги
о'г'ирлиги 97 кг (214 лб)
Спорт
Спорт Таэквондо
Мураббийлари Фаҳриддин Умаров (клуб)
Акмал Эргашев (миллий)[1]
Медаллари ва ютуқлари

Биографияси

Шокин етти ёшида таэквондо билан шуғулланган[1]. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг туризм факултетини тамомлаган[3] .

Фаолияти

Дмитрий Шокин 2014-йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, ўзининг юқори спорт маҳоратини намоён этди [4]. Шу йилнинг ўзида Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Осиё ўйинларида кумуш медал совриндори бўлди [5]. Бундан ташқари, 2014-йил давомида БАА, Австралия ва Франсия каби давлатларда ўтказилган нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор сифатида эътироф этилди.

2015-йилда спортчи ўз муваффақиятларини изчил давом эттирди [6]. У Туркия, Қатар, Австралия, Россия ҳамда Корея Республикасида ташкил этилган Гран-при туркумидаги йирик халқаро турнирларда мунтазам равишда совринли ўринларни эгаллади ва халқаро аренадаги барқарорлигини яна бир бор тасдиқлади [7].

Файл:Дмитрий шокин 1.жпг
Дмитрий Шокин 2015-йилги Жаҳон Таэквондо Чемпионатида

Шу йилнинг энг йирик ютуғи сифатида Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида (WТФ) барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритгани алоҳида таъкидлаш лозим [8]. Шу тариқа, Дмитрий Шокин Ўзбекистон таэквондо тарихида илк бор жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритган спортчи сифатида тарихга кирди. 2015-йил август ойи якунларига кўра, у энг юқори вазн тоифасида жаҳон рейтингида етакчи спортчилар қаторидан жой олди [9][10].

2016-йилги Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги Жаҳон Чемпионатида (WТФ) +87 кг вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин чорак финал босқичида бразилиялик Мигуэл Соаресни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса эронлик Омид Амиди устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Финал баҳсида Дмитрий Шокин АҚШ вакили Жонатҳан Ҳеалейни 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди [11].

2016-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида Шокин биринчи рақам остида сараланган спортчи сифатида иштирок этди. У ярим финал босқичида нигериялик Абдулраззак Иссоуфга 2:8 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейинчалик бронза медали учун кечган баҳсда эса 2008-йилги Олимпиада чемпиони Ча Донг-минга ютқазиб, мусобақани 5-ўрин билан якунлади[12].

Файл:Дмитрий шокин 2018.wебп
Дмитрий Шокин 2018-йилги Ёзги Осиё ўйинлари финалида

2018-йил Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг таэквондо бўйича баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Шокин кумуш медални қўлган киритди. +80кг вазн тоифасида финалдаги баҳсда эронлик Саид Ражаби билан куч синашди. Аммо 2:1 ҳисобда бораётган Шокин сўнгги лаҳзаларда ташаббусни рақибга бериб қўйди ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, кумуш медални қўлга киритди [13][14].

Спортчи ҳозирда ўзининг „Шокин жамоаси“ номли таэквондо жамоасига мураббийлик қилади[15].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Дмитрий Шокин (Wайбаcк Мачине сайтида 23 Аугуст 2018 санасида архивланган). асиангамес2018.ид
  2. ↑ „Дмитрий Шокин“. рио2016.cом. 2016-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-август.
  3. ↑ „ДМИТРИЙ СҲОКИН“. 2018-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 22-июн.
  4. ↑ „В Ташкенте завершился Чемпионат Азии по Таэквондо (WТФ)“ (деадлинк). «олймпиc.уз». 2016-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-август.
  5. ↑ „Дмитрий Шокин стал чемпионом Азии по таэквондо“ (деадлинк). «неwс.узрепорт.уз». 2016-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-август.
  6. ↑ „Дмитрий Шокин стал первым в истории Узбекистана чемпионом мира“ (деадлинк). «wорлдтаэкwондо2015.cом». 2016-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-август.
  7. ↑ „Дмитрий Шокин стал чемпионом Универсиады“. «спорц.уз».[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
  8. ↑ „2015 Челябинск Wорлд Таэкwондо Чампионшипс (Дай-6)“ (инглиз) (2015-йил 18-май). 2026-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026.03.26.
  9. ↑ „Дмитрий Шокин не смог выйти в финал Олимпиады-2016“. «спорц.уз».[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
  10. ↑ „Таэквондо. Дмитрий Шокин Рио—2016 даги сўнгги жангида кореялик спортчидан енгилди“ (уз). «дарё.уз».
  11. ↑ „Дмитрй Шокин Wон тҳе Голд ат тҳе Интернатионал Таэкwондо Тоурнамент ин Бразил“ (2016-йил 22-феврал). Қаралди: 2026-йил 8-апрел.
  12. ↑ „Рио 2016 Таэкwондо + 80 кг мен Ресулц“ (инглиз) (2016-йил 20-август). Қаралди: 2026-йил 8-апрел.
  13. ↑ „Таэквондо: Дмитрий Шокин Осиё ўйинлари кумуш медали соҳиби“ (о'збек) (2018-йил 21-август). Қаралди: 2026-йил 8-апрел.
  14. ↑ Отабек, Матназаров. „Дмитрий Шокин кумуш медал соҳибига айланди“. Кун.уз (2018-йил 21-август). Қаралди: 2026-йил 8-апрел.
  15. ↑ „Шокин ткд теам“.

Ҳаволалар