Dmitriy Shostakovich
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Дмитрий Дмитриевич Шостакович (1906.25.9, Петербург 1975-йил, 8-сентябр, Москва) – рус композитори, пианиночи, педагог, жамоат арбоби. ХХ аср мусиқа классиги. Россия халқ артисти (1948), Халқ артисти (1954), Меҳнат Қаҳрамони (1966). Ленинград консерваториясини фортепиано (1923) ва композиция (1925) ихтисосликлари бўйича тугатган. Ленинград ва Москва консерваторияларида дарс берган, шогирдлари орасида Г. Свиридов, Қ.Қораев, М.Левиев ва бошқалар бор. Россия композиторлар уюшмаси раиси (1960-68).
| Дмитрий Шостакович |
|---|

Шостакович композиторлик ижодиётининг деярли барча жанрларини қамраб, симфоник мусиқа, вокал мусиқа, мусиқали театр, камер мусиқа соҳаларида жаҳоншумул аҳамиятга молик асарлар яратган. Хусусан, 15 симфонияси (1925), „Бурун“ (1930) ва „Катерина Измайлова“ (1934, 2-таҳрири 1956) опералари, 15 квартети (1938— 74), скрипка (1968), алт (1975), виолончел (1934) сонаталари, чолғу консертлари (1933—67), 24 прелюдия ва фугаси (1951), Пушкин, Блок, Бёрнс, Шекспир, Микеланжело ва бошқаларнинг шеърларига яратған қўшиқ ва романслари, 30 га яқин кинофилм (Максим ҳақида трилогияси, 1935— 39; „Ёш гвардия“, 1948; „Сўна“, 1955; ва, айниқса, „Ҳамлет“ 1964; „Қирол Лир“, 1971)ларга ёзган мусиқалари билан мазкур жанрларнинг ХХ асрдаги тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган. Теран драматизм, фожиавийлик билан суғорилган, айни пайтда нозик лирика, ўткир юмор ва кинояга бой Ш. асарларида чуқур, ҳаётан муҳим ғоявий консепсиялар, инсон кечинмаларининг мураккаб олами, унинг орзуумидлари, ёруғлик ва камолотга интилишлари ўзининг бадиий етук ифодасини топган.
Шостакович 1940-йиллардан эътиборан Ўзбекистон санъаткорлари билан яқин ижодий алоқада бўлган. Фашистларга қарши жангнинг рамзига айланган машҳур 7 „Ленинтраднома“ симфониясининг биринчи ижроларидан бири Тошкентда ўтган (1942.22.6), кейинчалик деярли барча симфониялари, „Ойимқиз ва безори“ балети, консертлари, камер мусиқаси мунтазам ижро зтилган. Ш. бир неча бор Ўзбекистонга келган (1959, 1960, 1964), М.Бурҳонов, А.Жабборов, Ф.Янов-Яновскийлар билан дўстона алоҳида бўлган, ёш ўзбек композиторлари ва мусиқашуносларини қўллаб қувватлаган. Шостакович ижоди кўпгина замонавий композиторлар (жумладан, Ўзбекистонда – Ик. Акбаров, М.Тожиев, Т.Қурбонов, М. Маҳмудов, Н.Ғиёсов ва бошқалар) ижодига таъсир ўтказган. Бу ҳақда Т.Визго, Н.ЯновЯновская ва Т. Ғафурбековлар тадқиқотлар яратишган.
Россия (1974), Украина (1976), Сибелиус номидаги (1958), Давлат (1941, 1942, 1946, 1950, 1952, 1968), Халқаро Тинчлик (1954) мукофотлари лауреати[1].
Манбалар
- ↑ Ғафурбеков, Тўхтасин „Шостакович Дмитрий Дмитриевич“ ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |