Дмитрий Владимирович Соловёв (русча: Дми́трий Влади́мирович Соловьёв; 1989-йил 18-июл, Москва) — Екатерина Боброва билан жуфтликда муз устида рақс мусобақаларида қатнашган россиялик фигурали учувчи. Дмитрий Соловёв Олимпия чемпиони (2014-йил, жамоавий турнир), Олимпия кумуш медали совриндори (2018-йил, жамоавий турнир), Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби (2013-йил), Европа чемпиони (2013-йил) ва етти карра Россия чемпиони (2011 — 2014, 2016 — 2018) бўлган.

Дмитрий Соловёв

Соловёв 2018-йилда
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Дмитрий Соловёв
Давлат Rossiya bayrogʻi Россия
Бўйи 183
Шериги Екатерина Боброва
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 187,13
Қисқа дастур 76,33
Эркин дастур 112,70

Дмитрий Соловёв Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси. 2017-йил 4-ноябр ҳолатига кўра Соловёв ва Боброва жуфтлиги Халқаро конкида учиш иттифоқи рейтингида биринчи ўринни эгаллаган[1].

Фаолияти

Боброва ва Соловёв 2008-йил

Дмитрий Боброва билан биргаликда 2000-йилдан спорт жуфтлиги бўлган. 2012-йилгача улар Елена Кустарова ва мураббий Светлана Алексеева қўл остида машқ қилишган.

2008-йилги Россия чемпионатида улар бронза медалига сазовор бўлишди.

Кейинги мамлакатлар чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллашиб, йирик халқаро стартларга чиқа олишмади. 2009-йил феврал ойида улар Универсиадада мусобақасида иштирок этиб, 5-ўринни эгалладилар.

2012—2013-йилги мавсумда жуфтлик Скате Америcа да иккинчи ўринни эгаллади. Кейин эса Хитой кубогида қатнашиб, бу мусобақада ҳам иккинчи ўринни эгаллади. Иккита иккинчи ўрин уларга Гран-при финалига йўлланма берди. Жуфтлик финалда бешинчи ўринни эгаллади. Сўнг, Россия чемпионатида ғолиб чиқишди.

Жаҳон чемпионатида жуфтлик қисқа рақсдан сўнг жаҳон етакчиларидан: Девис/Wигҳт ва Виртуэ/Моир дан кейин учинчи ўринни эгаллади. Эркин рақсда жуфтлик Анна Каппеллини/Лука Ланоттага ютқазиб, тўртинчи ўринни эгаллади. Бироқ, бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Жуфтлик 2013—2014-йилги Cуп оф Чина мавсумида иккинчи ўринни эгаллади. Россия кубогида улар олтин медални қўлга киритиб, Гран-при финалига йўл олишди. Жуфтлик Россия чемпионатида ғолиб чиқди[2].

Натижалари

(Э. Боброва билан)

2015-йилдан кейин

Мусобақа/мавсум 2015 — 2016 ㅤ 2016 — 2017 ㅤ 2017 — 2018 ㅤ
Қишки Олимпия ўйинлари.
Яккахон
5
Қишки Олимпия ўйинлари.
Жамоавий
2
Жаҳон чемпионатлари 5
Европа чемпионати 3 3 2
Гран-при финали 5 4
Гран-при босқичлари: Скате Cанада 3
Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй 2
Гран-при босқичлари: Ростелеcом кубоги 1 2
Гран-при босқичлари: Скате Америcа 3
Гран-при босқичлари: Хитой-Ауди кубоги 3
Жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2
Мордовия нақшлари WД
Мемориал О. Непелй 1 1
Варшава кубоги 1
Загребнинг Олтин Скате 1
Россия чемпионати 1 1 1

2015-йилгача

Мусобақа 2005 — 2006 ㅤ 2006 — 2007 ㅤ 2007 — 2008 ㅤ 2008 — 2009 ㅤ 2009 — 2010 ㅤ 2010 — 2011 ㅤ 2011 — 2012 ㅤ 2012 — 2013 ㅤ 2013 — 2014 ㅤ
Қишки Олимпия ўйинлари.
Якка
15 5
Қишки Олимпия ўйинлари.
Жамоавий
1
Жаҳон чемпионатлар 13 8 6 7 3 WД
Европа чемпионати 9 2 2 1
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1
Россия чемпионати 8Ж 1Ж 3 4 2 1 1 1 1
Гран-при финали 4 6 5 4
Гран-при босқичлари: Cуп оф Чинма 2 1 2 2
Гран-при босқичлари: Скате Америcа 2
Гран-при босқичлари: Cуп оф Руссиа 4 1 3 1
Гран-при босқичлари: Скате Cанада 5 6 4
Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй 4 4
Финландиа Тропҳй 1
Қишки Универсиада 5

WД = мусобақадан чиқиб кетган. Ж = ўсмирлар даражаси.

Манбалар

  1. ↑ „ИСУ Wорлд Стандингс“ (инглизча). Международный союз конькобежцев (4-ноябр 2017-йил). 2017-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Боброва заявила, что положительная допинг-проба стала для неё шоком | РИА Новости“. 10-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-октабр 2016-йил.