Дмитрий Константинович Терсицкий (1903 — 1974) — Совет иқтисодиёти, давлати ва сиёсий арбоби.

Биографияси

У 1903-йилда Тошкент шаҳрида туғилади. Терсицкий 1944-йилдан СИКП (Совет иттифоқи Коммунистик партияси) а’зоси.

Димитрий Терсицкий 1922-йилдан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда фаолият юритади. У 1922—1974-йилларда — ирригатор-муҳандис, Шимолий Фарғона канали қурилиши бош муҳандиси, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, 389-ўқчилар дивизияси 1279-ўқчилар полки алоқа бўлими бошлиғи, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган ирригаторчи, “Ўзсувқурилиш” трести бошқарувчиси, "Бошқуруқчўлқурилиш" трести бошлиғи, “Средазгипроводхлопок” институти директори лавозимларида ишлайди.  

Кейинчалик у Ўзбекистон ССР Олий Советининг 7 ва 8-чақириқлари депутати этиб сайланади.  

Димитрий Терсицкий суғоришнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва қуруқ чўл лалми ерларини бирламчи комплекс ўзлаштирилгани учун 1972-йилда жамоа таркиби билан Ленин мукофоти билан тақдирланади.

У 1974-йилда Тошкентда вафот этади.

Ҳаволалар