Дмитрий Николаевич Узнадзе [1886.20.12(1887.1.1), Грузиянинг Зестафон тумани Сакар қишлоғи — 1950.12.10, Тбилиси] — грузин психологи ва файласуфи. Грузия Фанлар академияси академик (1941). Лейпсиг (1909) ва Харков (1913) унтларини тугатган. 1915-йил Грузияда грузин тилида ўқитиладиган хотинқизлар ўрта мактабини ташкил қилган. Тбилиси университетининг асосчиларидан (1918) бири. Унинг ташаббуси билан бу унтда психология бўлими, кафедраси ва экспериментал психология лабораторияси очилган. Грузия Фанлар академияси психология институтига асос солинган вақтдан бошлаб унинг директори бўлган (1950-йилдан Узнадзе номида). Утафаккур, нутқ, идрок, фаолият психологиясига оид бир неча асарлар ёзган. Психологияда установканинг оригинал назарияси, шунингдек, психология фанининг турли соҳалари бўйича дарсликлар муаллифи.