Дмитрий Георгиэвич Вороновский (1908-йил 23-май, Янги Бухоро — 1984-йил 23-январ, Тошкент) — совет тарихчиси ва шарқшун олими. Марказий Осиё ва қўшни Шарқ мамлакатлари халқлари тарихи, адабиёти ва маданияти тарихи бўйича кўзга кўринган мутахассис эди.

Дмитрий Георгиевич Вороновский
Таваллуди 23-май 1908-йил
Янги Бухоро (Когон) Бухоро амирлиги
Вафоти 23-январ 1984-йил (75 ёш)
Тошкент Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Соҳаси Тарих, Тарихчи-шарқшунос
Илмий даражаси Тарих фанлари номзоди
Илмий унвони Катта илмий ходим

Биографияси

Д. Г. Вороновский 1908-йил 23-майда Янги Бухорода (Когон) туғилган. 1938-йилда Тошкент чет тиллар педагогика институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети)нинг кечки таълим йўналишини тамомлаган[1].

Д. Г. Вороновскийнинг илмий фаолияти 1937-йилда Тошкентдаги Давлат кутубхонасининг тўпламларни жамлаш бўлимида бошланган. 1942-йилда эса кутубхонанинг шаршунослик бўлимига ўтган, 1943-йилдан бу бўлим Шарқ қўлёзмаларини ўрганиш институти (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик институти) кадрлар базасига айлантирилган[1].

1949-йилда Д. Г. Вороновский „Муҳаммад Ёқуб Бухорийнинг „Гулшан ал-мулук“ асари Ўрта асрлар Марказий Осиё тарихини ўрганишда қимматли манба“[1] мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Д. Г. Вороновский Ўрта Осиё ва қўшни Шарқ мамлакатлари халқлари тарихи, адабиёти ва маданияти тарихи бўйича кўзга кўринган мутахассис бўлиб, ўзининг бутун илмий фаолияти давомида Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ халқларининг бой қўлёзма меросини ўрганиш, илмий тавсифлаш ва каталоглаштириш устида изланишлар олиб борган. У устози профессор А. А. Семёнов томонидан асос солинган „Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари тўплами“ (И-ВИ, ВИИ, Х жилдлар) туркум изоҳли каталоги устида изланишлар олиб борилаётган гуруҳнинг фаол аъзоларидан бири, тузувчиси ва муҳаррири бўлган.Вороновский, шунингдек СВРнинг ВИИИ ва Х тўпламлари иловаларида чоп этилган барча жилдлар ва уларга киритилган қўлёзмаларнинг индексларини ҳам тузган[1].

Д. Г. Вороновский Шарқ халқлари ёзма меросини янада ривожлантириш мақсадида мазкур халқлар қўлёзмаларини аниқлаш ва қўлга киритиш бўйича илмий экспедицияларда фаол қатнашиб, қўлёзмалар фондини янада бойишига улкан ҳисса қўшган.[1].

Д. Г. Вороновский ўрта аср Шарқ олимлари ва мутафаккирларининг ижодий меросига бағишланган Абу Али Ибн Синонинг „Тиб қонунлари“, „Муҳаммад ал-Хоразмийдан Улуғбек ва унинг мактабигача бўлган Ўрта Осиё астрономлари“ номли мақолалар, „Совет Иттифоқи йирик кутубхоналарининг Шарқ фондлари“, „Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари“ номли тўплам ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси „Қўлёзмалар“ тўпламида чоп этилган „Куният ал-муния“ ва бошқа мақолалар муаллифидир. Унинг муҳаррирлигида Ўрта Осиё тарихига оид энг қимматли манба „Муқимхон тарихи“ нашр этилган (таржимон А. А. Семёнов). Д. Г. Вороновский шарқшуносларнинг ХХВ халқаро конгресси (Москва, 1960) аъзоси бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Общественные науки в Узбекистане 1984.

Адабиётлар

  • Дмитрий Георгиэвич Вороновский (1908—1984) // Общэственниэ науки в Узбекистане. — 1984. — № 3.