Dmitro Xristich
Дмитро Анатолевич Христич[1] (украинча: Дмитро Анатолійович Христич; 23-июн, 1969-йил, Кйив) — совет ва украиналик хоккейчи. НҲЛ тарихидаги энг сермаҳсул украиналик хоккейчи (мунтазам чемпионатларда 596 очко).
| Дмитро Христич | |||
|---|---|---|---|
| Туғилган жойи |
1969-йил 23-июл Киев, УССР | ||
| Бўйи | 185 cм (6 фт 1 ин) | ||
| Оғирлиги | 94 кг (207 лб; 14 ст 11 лб) | ||
| Позицияси | Ҳужумчи | ||
| Майдондаги жойлашган ўрни | Ўнг қанот | ||
| Миллий жамоа |
| ||
| WҲА Драфт |
, 1988 Wашингтон Cапиталс | ||
| Жамоалардаги фаолият | 1984—2004 | ||
Таржимаи ҳоли
Дастлаб Юрий Павлов мураббийлиги остида шуғулланган[2], кейин Анатолий Алексеэвич Николаев бошчилигидаги катта гуруҳ машғулотларига қўшилган.
„Сокол“ (Киев) жамоасида (1985-1990) ўйнаган. СССР чемпионатларида 178 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва 45 та голли узатмани амалга оширган.
1990-йилда ССКА таркибида НҲЛ клубларига қарши баҳс олиб борган.
1988-йилда НҲЛ иштирокчиси бўлган „Wашингтон Cапиталс“ жамоаси сафига қўшилган. НҲЛнинг Wашингтон Cапиталс (1990-95, 2001-02), Лос-Анжелес Кингс (1995-97), Бостон Бруинс (1997-99) ва Торонто Мапле Леафс (1999-2000) клубларида ўйнаган. НҲЛ юлдузлари (инглизча: НҲЛ алл старс) ўйинлари иштирокчиси (1997 ва 1999-йилларда). НҲЛ мунтазам чемпионатларида 811 ўйин ўтказган ва 596 (259 гол + 337 ассист) балл тўплаган. НҲЛ плей-офф босқичида 75 та ўйин ўтказиб, 40 (15+25) балл тўплаган.
2002—2004-йилларда „Металлург“ (Магнитогорск) клуби шарафини ҳимоя қилган. Россия чемпионатларида 69 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган ва 19 та голли узатмани амалга оширган.
2001, 2002 ва 2003-йилларда Украина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати ва 2002-йилги олимпиада ўйинларида иштирок этган. 20 учрашувда 3 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Жаҳон чемпиони (1990-йилда, СССР таркибида), Яхши ният ўйинлари ғолиби (1990).
Бутун фаолияти давомида тўпланган жароҳатлар сабабли 2004-йилда спортчилик фаолиятини якунлаган.
Манбалар
- ↑ Дмитрий Христич: На все клюшки мастер[сайт ишламайди]
- ↑ „ЭКСКЛЮЗИВ. Юрий Павлов: «Я родился на Шулявке — на хоккейной»“. 2017-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-август.