Dmitry Trelevski
Дмитрий Волдемарович Трелевский (1983-йил 14-ноябрда Бишкекда туғилган) – қирғизистонлик тоғ чанғичиси, бир марта Олимпиада ўйинлари ҳамда бешта жаҳон чемпионати иштирокчиси.
| Дмитрий Волдемарович Трелевский | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Таваллуд санаси |
14-январ 1983-йил Бишкек, Қирғизистон |
| Бўйи | 182 cм |
| Вазни | 75кг |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | тоғ чанғичи |
Карераси
Дмитрий Трелевский халқаро майдонда 2003-йилдан бошлаб Италия ва Австрия бўлиб ўтган турли мусобақаларда қатнаша бошлаган. 2005-йилда у илк бор тоғ чанғиси бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиб, фақат слалом йўналишида чиқиш қилган, бироқ биринчи уринишдаёқ масофани якунлай олмаган. Орадан икки йил ўтиб Швецияда ўтган мусобақада слаломда (45-ўрин) ҳам, гигант слаломда (55-ўрин) ҳам натижа қайд эта олган.
2010-йилда Трелевский Қирғизистон терма жамоасининг Олимпиададаги икки нафар вакилидан бири бўлди ва очилиш маросимида мамлакат байроқдори сифатида қатнашди. Гигант слаломда у беш нафар спортчини ортда қолдириб 76-ўринни эгаллади, слаломда эса биринчи уринишда масофани якунлай олмади[1].
Дмитрий Трелевский Сочидаги ўйинларда ҳам қатнашиши керак эди ва ҳатто очилиш маросимида терма жамоа байроқдори бўлган, бироқ машғулотлардан бирида жароҳат олиб, мусобақада иштирок эта олмади. Натижада у терма жамоа таркибида Эвгений Тимофеев билан алмаштирилди ва Тимофеев дастурдаги икки йўналишда қатнашди[2].
Манбалар
- ↑ Ванcоувер 2010 Профиле (Wайбаcк Мачине сайтида Фебруарй 18, 2010, санасида архивланган)
- ↑ „Дмитрй Трелевскй инжуред дуринг траининг“. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 9-феврал.