Dnestr
Днестр (руминча: Нистру, украинча: Дністе́р, қадимги юнонча: Τύρας, лотинча: Тйрас, Тирас; инглизча: Дниэстер) — Шарқий Европадаги дарё, Украина ва Молдавада. Узунлиги 1352 км. Ҳавзасининг майд. 72,1 минг км2. Карпат тоғларининг шим. ён бағридан бошланиб, Кара денгизнинг Днестр лиманига қуйилади. Қуйи оқимида ўртача сув сарфи 310 м3/сек. Суви суғоришга сарфланади, юқори оқимида ёғоч оқизилади. Сороки ш.дан Дубоссари ГЕС гача ва ГЕС дан қуйилиш жойигача мунтазам кема қатнайди. Ёмғир ва қор сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик оқим қарийб 8 км3. Днестр қиш илиқ келганда музламайди. Днестр бўйида Бендери, Тираспол ш.лари жойлашган.
| Днестр | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |