Доъий (тахаллуси; асл исм-шарифи Хожа Муҳаммад Юсуф Охунд) (1824 — Хива — 1909) — ўзбек шоири. Хива ва Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. Хивадаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида мударрис, шаҳар жоме масжидида воиз (ваъз айтувчи) бўлиб хизмат қилган. Чин севги ва садоқат, мурувват ва адолат, ҳақгўйлик ва замона носозлигидан шикоят Д. шеърларининг асосий мавзуини ташкил этади. Д. адабий меросининг умумий ҳажми 5 минг мисрага яқин, 2 та девони бор. Унда Д. битган газаллар, Навоий, Феруз, Рожий ва Мунис ғазалларига муҳаммаслар ҳамда мустаҳзод, мураббалар жамланган. Айрим ғазал ва муҳаммаслари ХХ аср бошларида Хивада тузилган кўпгина баёз ва тазкираларда ҳам учрайди. Мазкур қўлёзмалар Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти фондида сақланади (инв. № 906/ИИИ, 908/11, 1152, 1172, 2036, 1143, 1195, 1128, 1131 ва б.).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил