Дўлбасой — Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги сой, Қўшчекасойнинг чап ирмоғи. Боботоғнинг ғарбий ён бағридаги Оқбулоқ булоғидан бошланади. Битта ирмоғи бор. Узунлиги 24 км. Д.нинг сув тўплаш майдони кичик ва ёғин кам ёғадиган паст тоғларда жойлашганлигидан ёмғирли мавсумларда-гина суви кўпаяди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил