Дўлгонлар (саха.: тыа киһи) долганлар (ўзларини дулгаан, тиакихи, саха деб атайдилар) — туркий халқлар, элат, Таймир миллий округининг асосий аҳолиси. Умумий сони 7 минг киши (1992). Ёқут тилининг дўлгон шевасида гаплашадилар. Диндорлари — тангричилик, шомонлик, православлар. Д.нинг аждодлари Таймир ярим оролдан узоқда, Лена дарёсининг Вилюй ва Муна ирмоқлари рнида яшаган. ХВИИИ аср давомида шим.-ғарбга силжиб, ҳозирги яшайдиган жойларига кўчиб келганлар. "Дўлгон" ХИХ асрдаги уруғлардан бирининг номи. Д.нинг ўзагини асли тунгус бўлган дўлгон, эжен, каринтуо, донгот уруғлари ташкил этган. Д. буғучилик, овчилик (мўйна тайёрлаш), баликчилик билан шуғулланадилар.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил