Doʻrmon
Дўрмон — ўзбек қавмларидан бири. Дўрмон мўғулча тўрт демакдир. Тўртта уруғдан ташкил топгани учун шундай аталган бўлиши эҳтимол. Дўрмон қабиласи Абулхайрхон (1428—1468), умуман Ўзбек улусида катта нуфузга эга бўлган. Дўрмонлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудларига Дашти Қипчоқдан ХВИ—ХВИИ-аср давомида келиб ўрнашган. Дўрмонлар Бухоро амирлигининг сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб келган. Ўзбекистон ҳудудида дўрмон қавми кичик-кичик гуруҳларга бўлиниб тарқоқ ҳолда яшаган. Булар, асосан, Зарафшон дарёсининг ўрта оқими, Сурхондарё вилоятидаги Қоратоғ дарёсининг ўрта оқими, Сурхон дарёсининг юқори оқимларида, Боботоғ этакларида, Тошкент воҳасида, қисман Хоразм вилоятида жойлашган. Дўрмон қавмининг таркибида оқ қўйли, увоқ, уч уруғ, кўк челак, нўғай, гурдак, ой тамғали ва бошқа бўлинмалари бўлган. Марказий Осиёда дўрмон атамаси жой номлари сифатида сақланиб қолган (масалан, Тошкент шаҳри яқинидаги Дўрмон қишлоғи , Шофиркон туманидаги Дўрмон қишлоғи, Карманадаги Дўрмон қишлоғи , Балхдан шимолроқдаги Дўрмон қишлоқлари ва бошқалар).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |