„Дўст“ — ўзбек телебошловчиси ҳамда хонандаси Сардор Раҳимхон ижро этган қўшиқ. 2014-йил эълон қилинган. Хонанда қўшиқни рус тилида „Друг“ (русча: Друг) номи билан ижро этган. 2017-йилда доғистонлик боксчи Расул Албасханов „Друг“ қўшиғи остида рингга чиққан[1]. Шунингдек, Раҳимхон қўшиқни тожик тилида ҳам ижро қилган.

„Дўст“
Сардор Раҳимхон қўшиғи
Чиқарилган санаси 2014
Давомийлиги 3:21 (ўзбекча версия)
3:15 (русча версия)

„Дўст“ қўшиғи фа-диез минор тоналлигида куйланган[2]. Тарона акустик гитаралар билан ижро этилган.

2018-йилда Раҳимхон лицензиясидан маҳрум бўлиб, санъатни тарк этганини эълон қилганидан кейин „Дўст“ қўшиғи ижролари унинг ЁуТубе каналидан ўчирилган[манба керак].

Ўзбекча таблоидларда Раҳимхон „Дўст“ қўшиғини хонанда Улуғбек Раҳматуллаевга атаб ёзгани ҳақидаги миш-мишлар тарқатилган. Раҳимхоннинг ўзи берган интервюларидан бирида буни рад этган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Таниқли боксчи Сардор Раҳимхоннинг “Дўст” қўшиғи остида рингга чиқди“. Попcорн (25-апрел 2017-йил). Қаралди: 12-октабр 2022-йил.
  2. ↑ Атаев, Нодир „Аккорд зиналари“. Гитара чалишни ўрганамиз. Қаралди: 12-окябр 2022-йил.
  3. ↑ Шайхов, Қамариддин „Сардор РАҲИМХОН: “Юлдузлик касалига чалинганим рост!”“. Даракчи (7-июл 2014-йил). Қаралди: 12-октабр 2022-йил.

Ҳаволалар