Дўст сонлар

Дўст сонлар — ҳар бири иккинчисининг бўлувчилари йиғиндисига тенг бўлган икки натурал сон (т ва п). Масалан, 220 ва 284 дўст сонлардир. 220 сонининг бўлувчилари: 1, 2, 4, 5, 10, 11, 20, 22, 44, 55, 110; буларнинг йиғиндиси 284 га тенг . 284 сонининг бўлувчилари: 1, 2, 4, 71, 142; буларнинг йиғиндиси 220. Дўст сонлар тушунчасини дастлаб Пифагор киритган. У шу мезон ёрдамида 17296 ва 18416 сонларнинг "дўст"лигини кўрсатган эди (к=4 га тўғри келади). Бу дўст сонларларни Ферма ва Декарт ХВИИ асрда қайта топдилар. Дўст сонларнинг чекли ёки чексиз эканлиги маълум эмас.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил