Doʻstmuhammadxon
Дўстмуҳаммадхон (1790/93 -1863) - афғон амири (1834-40, 1842-63), баракзоилар сулоласининг асосчиси. Дурронийлар давлати емирилгач, Ғазна ва Кобул амири (1834). Афғон ерларини бирлаштириш мақсадида майда хонликларга қарши курашган. Инглизлар ва афғонлар ўртасидаги урушда асир тушган (1840 й. охири), Ҳиндис-тонга сургун қилинган. 1842-йилда инглизлар урушда енгилгач, Д.ни озод қилишга мажбур бўлган. Д. қайта Аф-ғонистон тахтига чиққан. 1855—63 йилларда Қандаҳор, Ҳирот ва майда хонликлар (Оқча, Қундуз, Хулм) ни ўз давлатига қўшиб олган. Д. ҳукмронлиги йилларида Афғонистон ҳозирги чегарасигача кенгайган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |