Дўстобод — Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятидаги шаҳар (1983-йилдан). Қуйи Чирчиқ тумани маркази. 1996-йилгача Солдацкий қишлоғи. Ангрен дарёси Сирдарёга қуйилиш жойига яқин ерда жойлашган. Яқин темир йўл стансияси — Кучлуккача 38 км. Дўстободдан Тошкентгача бўлган масофа 66 км. Аҳолиси 26,8 минг кишидан иборат (2025), асосан ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, корейс, рус, тожик ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Дўстободда 3 та саноат корхонаси, 2 та қурилиш идораси, 3 та умумий таълим мактаби, 20 дан зиёд маъмурий, давлат ташкилотлари, 40 дан ортиқ хусусий корхона, 1 та қўшма корхона, 300 ўринли касалхона, поликлиника, маданият уйи, маданият ва истироҳат боғи, спорт мажмуи мавжуд.[1]

Дўстобод
шаҳар
40°51′23″Н 68°55′41″Э / 40.85639°Н 68.92806°Э / 40.85639; 68.92806
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Тошкент вилояти
туман Қуйи чирчиқ тумани
Ҳукумат
Акмал Холмурадов
Асос солинган 1895
Аввалги номлари Солдацкий
Иқлим тури континентал
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Аҳолиси
26,8 минг
Зичлиги 1кв² =156 киши/км2
Миллий таркиб ўзбек, қозоқ, рус, корейс, татар ва бошқа миллатлар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Автомобил коди 10
Doʻstobod xaritada
Doʻstobod
Дўстобод
Doʻstobod xaritada
Doʻstobod
Дўстобод

Расмлар то`плами

Манбалар

  1. ↑ "Дўстобод" ЎзМЕ. Д-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-02 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил