Dojlar saroyi
Дожлар саройи - Италия готика меъморлигининг улкан обидаси (ИХ—ХВ асрлар). Сан-Марко собори ва кутубхо-наси ҳамда бошқа бинолар билан уйғунлашган ҳолда шаҳар меъморий ансам-блини ташкил этган. Венеция давлати ҳукумат бошлиқлари (дожлар)нинг қароргоҳи бўлган ҳашаматли сарой (ХВИИИ аср охиридан музей) готика (ХИВ—ХВ асрлар) ва ренессанс (ХВ—ХВИ асрлар) услубида қайта қурилган. "Катта маслаҳат" зали (54х25 м, бал. 15,4 м)да П. Веронезе, Тинторетто, Ж. Б. Теполо ва б. машҳур рассомларнинг асарлари, намоёнларга ишланган расмлари сақланган. Д. с. меъморлигида Италия ва араб-мусулмонларнинг анъаналари (бош тарзининг юқори қисми яхлит ойнали, пешайвони серустунли, қатор равоқли ва б.) уйғунлашиб кетган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |