Dok-1 Maks
Док-1 Макс — дори воситаси. Ишлаб чиқарувчиси Марион Биотеч Пвт. Лтд.[1]. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган. Таркиби парацетамол, гвайфенезин, фенилефрин гидрохлориди[2].
Фармакотерапевтик гуруҳи
Аналгетик антипиретик гуруҳга мансуб бўлиб халқаро фармокологик коди АТХ Н02БЕ51[3].
Фармакологик хусусияти
Фармакокинетикаси
Парацетамол — ошқозон-ичак трактида(МИТ) сўрилади, қабул қилинганидан 10-60 дақиқадан сўнг плазмада энг юқори консентрацияга кўтарилади.
Гвайфенезин — ошқозон-ичак трактида тез сўрилади (истеъмол қилингандан 25-30 дақиқа ўтгач). Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим емирилиш даври 1 соат. У пешоб билан нофаол метаболитлар шаклида чиқади.
Фенилефрин гидрохлорид — оғиз орқали қабул қилинганидан кейин сўтилиш жараёни секин кечади. Ичак девори ва жигар орқали ўтиш пайтида моноамин оксидаза (МАО) иштирокида метаболланади. Қабул қилинган дозанинг бир қисми пешоб билан ўзгармаган ҳолда чиқади.
Фармакодинамикаси
Дори таркибидаги парацетамол ўрганиб қолишни чақирмайдиган аналгетик ҳисобланади. Бундан ташқари парацетамол антипиретик ва кучсиз яллиғланишга қарши дори воситаси ҳамдир. Таъсир механизми простагландин синтезини ингибирлаш ва марказий асаб тизимидаги сиклооксигеназа ферментини (CОХ-1, CОХ-2) блоклаш билан билан боғлиқ бўлиб, терморегуляция марказига ва гипоталамусдаги оғриқ рецепторларига таъсир қилади. гвайфенезин эса баълғам кўчирувчи восита ҳисобланади. Балғамнинг сирт таранглигини ва ёпишқоқлик хусусиятларини пасайтиради, бу балғамнинг нафас олиш йўлларидан эвакуация қилинишни осонлаштиради. Фенилефрин гидрохлориди вазоконструктив таъсирга эга, юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардалари ва назал синусларнинг шишиши ҳамда гиперемиясини камайтиради[3].
Қўллашга кўрсатмалар
Қабул қилиш усули ва дозалари
Сироп:
- 12 ёшдан катталар 10 млдан кунига 3-4 марта
- 6-12 ёшдагилар 5 млдан кунига 3-4 марта
- 2-6 ёшдагилар 2.5 млдан кунига 3-4 марта[4]
Ножўя таъсирлари
Кўп ҳолларда кузатилади
- Бош оғриғи
- Бош айланиши
- Терида тошмалар тошиши
- Кўнгил айниш
- Қайд қилиш
- Эпигастрал соҳада оғриқ
Камдан-кам кузатилади
- Ўткир панкреатит
- Мидриаз
- Глаукома
- Депрессия
- Тромбоцитопения
- Лейкопения
- Гипогликемия
- Дизурия
- Квинке шиши
Доза кўп қўлланилса
Қўллашга қарши кўрсатмалар
- Дори компонентларига юқори сезгирлик
- Бир вақтнинг о;зида таркибида бошқа парацетамол сақловчилар истеъмол қилиш
- Гипотиреоз
- Артериал гипертензия
- Юрак ишемик касаллиги
- Рейно синдроми
- Эпилепсия
- Жигар ва буйрак етишмовчилиги
- Бронхиал астма
- Гепатит
- Панкреатит
- Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги
- Қандли диабет
- Хомиладорлик ва лактация даври[3].
Дори таблетка ва сироп шаклида ишлаб чиқарилган. Шифокор рецептисиз берилган[2]. 2022-йил 27-декабр ҳолатида дори воситаси Ўзбекистондаги барча дорихоналардаги сотувдан қайтариб олинган[5].
Док-1 Макс воқеаси
Манбалар
- ↑ „Док-1 Макс таблетки“. 2022-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-декабр 2022-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Док-1 Макс“. Қаралди: 29-декабр 2022-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Док-1 Макс (сироп)“ (рус тилида). 2022-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
- ↑ „Док-1“ (рус тилида). 2022-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
- ↑ „«Док-1 Макс» дориси таркибида заҳарли модда — этиленгликол топилди“ (2022-йил 27-декабр). Қаралди: 29-декабр 2022-йил.