Долчин, дорчин (Cиннамомум Cассиа Блуме) — лаврдошлар оиласига мансуб дарахт. Жан. Хитой, Ветнам, Лаос, Шри Ланка, Индонезия (Ява, Суматра) ва Лотин Америкасида экилади. Доим яшил ўсимлик. Барги калин, гули майда. Ёш дарахтининг пўстлоғини қуритиб, долчин тайёрланади. Д. таркибида 75—90% долчин алдегиди, 1 — 2% эфир мойи, 2—3% ошловчи моддалар, 1,35% калсий оксалат ва сиаманин борлиги аниқланган. Озиқ-овқат саноатида зиравор сифатида, фармацевтикада ва атир-упа и.ч.да (долчин мойи) ишлатилади.

Долчин
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил