Domenare masjidi
Доменаре масжиди (форсча: مسجد دومناره) – Эроннинг Курдистон устони Саққез шаҳрида жойлашган масжид. Саққездаги, шунингдек, Курдистондаги энг қадимги масжидлардан бири бўлиб, дастлаб бунёд этилган кўринишида сақланиб қолган. Масжид Афшорийлар ва илк Занд даврида якунланган[1][2][3].
| Масжид | |
| Масжиднинг ташқи кўриниши, 2019-йил | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Курдистон устони |
| Жойлашуви | Саққез шаҳри |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Бинокорлик санаси | милодий 1700-йил |
| Гумбазлар сони | 2 |
| Гумбазлар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |
| Қурилиш материали | хом лой, ғишт, оҳакли ёки сементли аралашма, черепица, плитка ёки том қопламаси, ёғоч, чиқинди тош ёки шағал |
Масжид 2000-йил 15-мартда Эрон миллий мероси рўйхатига киритилган бўлиб, Эроннинг Маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм ташкилоти томонидан бошқарилади.
Тарихи
Маҳаллий ривоятларга кўра, масжид Афшорийлар даврининг машҳур орифи ва математиги Шайх Ҳасан Молонободий замонига тааллуқлидир. Нодиршоҳ Бағдодга йўл олганида Саққез орқали ўтган ва Шайх Ҳасан Молонабодийнинг шу шаҳар аҳолиси учун масжид қуриш илтимосига биноан Нодиршоҳ Саққезнинг эски қисмида ушбу масжид қурилишини буюрган. Ҳозир ҳам айрим маҳаллий аҳоли бу масжидни Шайх Ҳасан Молонободий масжиди деб атайди. Бу даъвонинг асосли эканини кўрсатадиган белгилар ва сабабларнинг бири шуки, ушбу сафар давомида Нодиршоҳ Шайх Ҳасанга совға сифатида иккита инкрустация буюми ҳамда чиройли бўялган чарм дастурхон ҳам тақдим этган. Бу совғалар ҳозирда Шайх Ҳасаннинг қабри жойлашган Молонобод қишлоғида сақланади. Шунингдек, Шайх Ҳасан мақбарасида Афшорийлар даврининг охирига оид қўлёзма Қур’он ҳам мавжуд[4][5][6].
Галерея
-
Масжид девори
-
Масжид айвонининг ташқаридан кўриниши
-
Масжиднинг эшиги
-
Минора
-
Масжид
-
Масжиднинг шифти
-
Айвон
-
Минора
-
Масжиднинг ички қисми
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Доменареҳ Мосқуэ ин Саққез“. тн.аи.[сайт ишламайди]
- ↑ „Сақез тwо минарец мосқуэ, а релиc фром тҳе Афшари период“. ИРНА.
- ↑ „Интродуcинг тҳе мосқуэс оф Курдистан“. дмсоннат.ир.[сайт ишламайди]
- ↑ „Эверйтҳинг абоут Сақез Доменареҳ Мосқуэ“. ШарНеwс.cом. 2014-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Сақез Доменареҳ Мосқуэ; Мемориал оф Шеикҳ Ҳассан Моланаабад“. Курдистан.иқна.ир.[сайт ишламайди]
- ↑ „Саққез ҳисториcал мосқуэ wитҳ тwо минарец“. тебян.нет (2002-йил 11-июл). 2025-йил 21-январда асл нусхадан архивланган.
Ҳаволалар
Викиомборда „Доменаре масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.