Domla Halim
Домла ҳалим, Ибодов Домла Ҳалим (1878, Бухоро – 1940, Тошкент) – устоз хонанда ва созанда. Ўзбекистон халқ ҳофизи (1931). Тўқувчи оиласида туғилган. 10 ёшидан дойра чертиб, халқ қўшиқларини айтган. Дастлаб Шарафхон Устоздан, кейин Ота Жалол, Ота Ғиёс каби атокли санъаткорлардан таълим олган. 19 ёшидан ноёб, ниҳоятда кенг диапазонли (б—г2 орасидаги), камёб лирик овози, ижро маҳорати билан халқ орасида шухрат қозонган. 1921-йилдан Бухоро мусиқа мактабида (бу мактаб кейинчалик Домла Ҳалим Ибодов номида) ўқитувчи. Ўзбек мусиқа ва хореография илмий тадқиқот института (1928, Самарқанд) да Т. Содиқов, М. Ашрафий, М. Бурҳонов каби композиторлар, Ш. Соҳибов, Ф. Шаҳобов сингари мақомдон хонандаларга таълим берган. 1931-йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон радиосида хизмат қилди. Ижро услуби нафислиги, куйларни аниқ ва эркин куйлаши, айниқса кенг нафаси билан ажралиб турган. Д. Ҳ. Бухоро Шашмақоми йўлларидан асосан савтлар (Қашқарчаи Мўғулчаи Сегоҳ, Савти Сарвиноз, Ироқ, Мўгул-чаи Дугоҳ, Насруллойи, Қашқарча, Ушшоқ ва б.)ни баланд (катта) авжлар билан куйлаган. Шу боис, халқ ва санъат ахли орасида „Авжлар устаси“, „Савтхон“ деб ном чиқарган. 1937-йил Москвада ўтказилган Ўзбек санъати декадасининг қатнашчиси. Унинг репертуаридаги асарлар грампластинкаларга, фолк-лоршунос Е. Романовская томонидан нотага ёзиб олинган (1935) ва мусиқа-шунослар томонидан ўрганилган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |