Домулла Ҳасан мадрасаси (Домулло Ҳасан мадрасаси, Бозори алаф мадрасаси) — Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрининг тарихий марказида жойлашган 2 қаватли мадраса иншооти. Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган. Ҳозир туристик хизмат кўрсатиш объэкти сифатида замонавий фойдаланишга топширилган

Мадраса
Домулла Ҳасан мадрасаси
Домулло Ҳасан мадрасаси
Бозори алаф мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Бухоро вилояти
Шаҳар Бухоро
Манзил Кўкалдош МФЙ, Меҳтар Анбар кўчаси
Мактаб йўналиши сунний
Мулкдор Давлат мулки. Бухоро вилояти маданий меърос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
Мадраса тури Ўрта
Меъморий услуб Марказий Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Ҳасан охунд ибн Хол аз-Зарир ал-Бухорий
Ҳомийлар Ҳасан охунд ибн Хол аз-Зарир ал-Бухорий
Асосий сана:
ХИХ аср бошлари
Мақоми давлат ҳимоясида[1]
Ҳолати Туристик хизмат кўрсатиш объэкти
Ҳужралар сони 23
Қурилиш материали Пишиқ ғишт

Тарихи

Мадраса ХИХ асрнинг бошларида Бухоро амирлиги пойтахтининг Кокилайи хўрд гузарида, ўзбек ҳукмдори Ҳайдар (1885–1910) ҳукмронлиги даврида, Ҳасан охунд ибн Хол аз-Зарир ал-Бухорий (Домулла Ҳасан) маблағлари эвазига бунёд этилган[2][3].

Домулла Ҳасан 1779-йилда таваллуд топган. Амир Ҳайдар ва амир Насруллахон даврларида дастлаб муфтий лавозимида фаолият юритади, Кўкалдош мадрасасида мударрислик қилади ва охундлик даражасига кўтарилади. У 1857-йил 21-июнда 78 ёшида вафот этади. Ундан сўнг мазкур мадрасага ўғли Абдулҳақ мударрис бўлиб таъйинланади[3].

Советлар ҳукмронлиги ўрнатилгандан сўнг мадрасада талабаларнинг ўқитилиши тугатилган.

2010-йилда ишлаб чиқилган Давлат дастурига биноан, мадрасани 2011-йилда тадқиқ қилиш, фавқулотда қисмларини бўлакларга ажратиш, конструктив мустаҳкамлаш, тиклаш ва таъмирлаш, ҳудудини ободонлаштириш ишлари режалаштирилди ва бу ишларни амалга ошириш мақсадида 5 миллион сўм маблағ ажратилди[4].

Мадраса иншооти, Бухоро шаҳри меъморий ёдгорлиги сифатида, 2019-йилда тасдиқланган Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган бўлиб[1], ҳозир туристик хизмат кўрсатиш объэкти сифатида замонавий фойдаланишга топширилган[4]. Катта кўча тарафидаги пастки ҳужралари дўконга айлантирилган[3].

Бухоро шаҳридаги Кўкалдош МФЙга қарашли Меҳтар Анбар номли кўчада жойлашган[1].

Меъморчилиги

Мадраса иншооти пишиқ ғиштдан 2 қаватли қилиб қурилган[2], 23 та ҳужрадан иборат[3].

Манбалар

Адабиётлар

  • Жуманазар А.. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.