Домулла Шер мадрасаси
Домулла Шер мадрасаси— Бухоро мадрасаси. Ҳозирги кунда мадраса сақланиб қолмаган.
Домулла Шер мадрасаси ХИХ аср Хўжа Зомучи гузарида[1], Бухоро амирлигида ҳукмронлик қилган Амир Ҳайдар даврида Домулла Шермуҳаммад томонидан бунёд этилган. Тадқиқотчи олим Абдусаттор Жуманазаров ушбу мадрасага оид бир қатор вақф ҳужжатларини ўрганган бўлиб, мадраса билан боғлиқ маълумотлар келтирган. Вақф ҳужжатларига кўра мадраса 15 та юқори ва пастки ҳужра, дарсхона, масжид, ҳожатхона ва мустаҳабхонадан иборат бўлган. Мадраса ғарбида Кўкалдош мадрасаси ва кўча, шимол ва шарқида кўча ва ҳовли, жанубида Муҳаммад Салим ҳовлиси ва Кўкалдош мадрасасига элтувчи йўл мавжуд бўлган. Ушбу мадрасага воқифнинг ўзи мутаввали бўлган. ХИХ аср охирида мадрасада мулла Набирахожа исмли банорас тўнли мударрис таълим берган. Совет даврида 1922-йил Домулла Шер мадрасаси қамоқхонага айлантирилган. Домулла Шермуҳаммад ўз даврининг кўзга кўринган алломаларидан бири эди. У охунлик даражасига етишиб, Кўкалдош мадрасасида ҳам мударрислик қилган. У асли қўқонлик бўлиб, кўп йиллар Бухорода истиқомат қилган. У ўз илмини шайхулислом Атоуллахожа ибн Ҳодихожадан олган. Домулла Шермуҳаммад умрининг охирида кўр бўлиб қолади. У 1824-йилда 86 ёшида вафот этади[2]. Садри Зиё ушбу мадрасада 49 та ҳужралар бўлганлигини ёзиб қолдирган[3]. Тадқиқотчи олим Абдусаттор Жуманазаров вақф ҳужжатларига таяниб, мадраса 19 та ҳужрадан иборат деб кўрсатган.
Домулла Шер мадрасаси 19 та ҳужрадан иборат бўлган. Ушбу мадраса Ўрта Осиё меъморчилиги услубида бунёд этилган. Мадраса пишиқ ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан қурилган.
| Мадраса | |
Домулла Шер мадрасаси
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Бухоро вилояти |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мактаб йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Домулла Шермуҳаммад |
| Меъморий услуб | Марказий Осиё меъморчилиги |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Домулла Шермуҳаммад |
| Асосий сана: ХИХ аср
| |
| Ҳолати | Сақланиб қолмаган |
| Ҳужралар сони | 19 та |
| Қурилиш материали | Пишиқ ғишт |
