Доналд Френcис Мачеал Ҳастингс (1934-йилнинг 1-апрелида туғилган) —– америкалик актёр, қўшиқчи ва ссенарист. У 50 йил давомида ижро этган доктор Роберт „Боб“ Ҳугҳес роли билан жуда машҳур ҳисобланади. Ҳастингс Ҳугҳес ролини ижро этган учинчи актёр бўлган ҳамда худди шу сериядаги матриарх Ҳелен Wагнернинг ўлимидан сўнг Америка телекўрсатувидаги энг узоқ умр кўрган актёр бўлган[1].

Дон Ҳастингс
Таваллуди 1934-йил 1-апрел (1934-04-01) (92 ёш)
Брооклйн, Ню Ёрк, АҚШ
Касби Актрёр, қўшиқчи ва ёзувчи
Фаолият йиллари 1940–2010
Турмуш ўртоғи

(1) Нан Ҳастингс (ажрашган); 3 та фарзанд

(2) Леслиэ Деннистон (1980; 1 та фарзанд)

Ҳастингс 1940-йилдан шоу-бизнесда ва 1947-йилдан телевидениеда иш юрута бошлаган. Биринчи навбатда у сериаллар фаол иш юрута бошлайди. У фақатгина 1958-йилда Беверлй Гарланднинг „Деcой“ номли жиноий драмасининг „Тҳе Саваге Паёфф“ номли эпизодида Деве Cартер ролини ижро этади. Бу унинг ягона филми бўлган.

Фаолияти

1934-йилнинг 1-апрелида Ню-Ёрк шаҳрининг Бруклин қисмида туғилган[2]. У ўзининг асосий ёшлик дамларини Бедфорд-Стуйвесант туманида ўтказган. У 6 ёшидаёқ радиодаги „Cоаст то cоаст он а бус“ сериалида „Бус Буннй“ хор аъзоси сифатида ишлай бошлаган. 1944-йилдан 1948-йилгача у 4 таБроадwай спектаклида рол ўйнаган[3]. 1949-йилдан 1955-йилгача Ҳастингс ДуМонт компаниясининг Cапитан Видео анд Ҳис Видео Рангерс номли телесериалида Видео Рангер ролини ўйнади. У болаларни қизиқтириш учун мўлжалланган биринчи супер қаҳрамонлардан бирини ижро этган.

Ҳастингс 1956-йилдан 1960-йилгача CБСнинг "Тҳе Эдге оф Нигҳт" сериалидаги Жаcк Лане ролини ижро этган. У 1960-йилнинг октябр ойидан бошлаб 2010-йил 17-сентябрдагача шоунинг "Ас тҳе Wорлд Турнс" сериалида Боб Ҳугҳес ролини ўйнайди ва сериални „Хайрли тун“ дея тугатади.


Ҳастингс, шунингдек, ссенарий муаллифи бўлиб, Ж.Ж Маттҳеwс номи остида "Ас тҳе Wорлд Турнс" ва „ Гуидинг Лигҳт“ учун диалоглар ёзган.

Ҳаёти

Ҳастингс ва унинг биринчи хотини Наннинг Женнифер, Жулиэ ва Маттҳеw исмли учта фарзанди бор[4]. Ҳастингс 1980-йилда турмушга чиққан ва Кате исмли қизи бор иккинчи хотини, актриса Леслиэ Деннистон билан Ню-Ёрк штатининг юқори қисмида яшайди. Унинг ўғли Маттҳеw 1999-йилдан бери шоу-бизнесда ёзувчилик қилади. Бундан ташқари у режиссёр ва продюсер сифатида ҳам фаол.

Ҳастингс 2014-йилнинг июн ойида вафот этган актёр Боб Ҳастингснинг укаси ҳисобланади [5].

Манбалар

  1. ↑ „Абоут АТWТ: Wҳўс Wҳо Ин Оакдале – Роберт Ҳугҳес – Ас Тҳе Wорлд Турнс @ Соап Cентрал.cом“. Соапcентрал. 2021-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-январ.
  2. ↑ Счемеринг, Чристопҳер. Тҳе Соап Опера Энcйcлопедиа. Неw Ёрк: Баллантине, 1987 — 270-бет. ИСБН 9780345324597. 
  3. ↑ „Дон Ҳастингс: Бефоре анд Афтер Cаптаин Видео!“. 2018-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-июн.
  4. ↑ Мcелwеэ, Суэ. „Дон Ҳастингс Реаллй Ис 'Мр. Wондерфул'“. Даилй Неwс, с. 3. Қаралди: 2022-йил 30-июл.
  5. ↑ Банкс. „Аcтор Боб Ҳастингс диэс ат 89“. Лос Ангелес Тимес (2014-йил 2-июл).