Доналд Эдwин Ёунг (талаффуз: Доналд Эдвин Ёунг; 1933-йил 9-июн, Калифорния штати Меридиан шаҳрида туғилган – 2022-йил 18-март, Вашингтон штатида вафот этган) – америкалик сиёсатчи, қарийб ярим аср давомида (1973—2022-йиллар) Алясканинг ягона сайлов округидан АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг аъзоси бўлган, Республикачилар партияси аъзоси.

Биографияси

Калифорния штатининг Саттер округидаги Меридиан шаҳрида туғилган. 1952-йилда Юба коллежини кичик мутахассис дипломи билан, 1958-йилда эса Калифорния штатининг Чико университетини бакалавр даражаси билан тамомлаган. 1955-йилдан 1957-йилгача АҚСҲ армиясида хизмат қилган.

1959-йилда Аляскага кўчиб, Форт-Юкон шаҳрида яшай бошлаган. 1964-йилда Ёунг шаҳар мери этиб сайланган ва 1967-йилда Аляска Вакиллар палатаси аъзоси бўлган. 1970-йилда у Аляска Сенатига сайланган.

1972-йилда у демократ Ник Бегичга тегишли ўрин учун АҚСҲ Вакиллар палатасига сайланишга уриниб кўрган. 16-октабр куни, сайловдан 22 кун олдин, Бегич самолёт ҳалокати натижасида бедарак йўқолди, аммо у Ёунгга қарши 53,651 (56,24%) овоз тўплаб, 41,750 (43,76%) овоз олган Ёунгни енгиб ғалаба қозонган[1]. 29-декабр куни Бегич вафот этган деб эълон қилинади ва 1973-йил 6-мартда бўлиб ўтган муддатидан олдинги сайловларда унинг ўрнига Ёунг сайланади. Кейинчалик Ёунг йигирма тўрт марта муваффақиятли қайта сайланган, 1995-йилдан 2001-йилгача Табиат ресурслари қўмитасига, 2001-йилдан 2007-йилгача Транспорт қўмитасига раҳбарлик қилган[2]. Фаолияти туфайли Ёунгни кўпинча „Алясканинг учинчи сенатори“ деб аташган.

2017-йил 5-декабрда Жон Конерс ўз ваколатларини муддатидан олдин топширгандан сўнг, Ёунгга АҚСҲ Вакиллар палатаси оқсоқоли рамзий унвони ўтган – бу энг узоқ узлуксиз вақт давомида ўз лавозимини эгаллаб турган конгрессмен унвони ҳисобланади.

У 2022-йил 18-мартда Лос-Анжелесдан Сиэтлга парвоз пайтида 88 ёшида вафот этган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Оур Cампаигнс - АК Ат-Ларге - Опен Примарй Раcе - Ауг 22, 1972“. www.оурcампаигнс.cом. 2018-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-март.
  2. ↑ „Тҳе Тен Wорст Мемберс оф тҳе Wорст Cонгресс Эвер“. Роллинг Стоне. 2017-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-март.
  3. ↑ „‘Чампион фор Аласка’: Дон Ёунг, лонгест-сервинг Ҳоусе Републиcан, диэс ат 88“. Тҳе Гуардиан (2022-йил 19-март). 2022-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-март.