Дон етилиши, дон тўлишиши — ғалла экинлари донининг истеъмол қилинадиган даражада пишиши. Д.е. думбуллик,ва туда (техник) пишиш (мум каби юмшоқроқ) даврларига бўлинади. Сутланиш даврида дон туда шаклланган, ранги яшил, таркибида 50% атрофида сув бўлади, қуруқ модда тўпланиши давом этади, бармоқ билан эзилганда ичидан сутга ўхшаш суюқлик чиқади. Ўсимликнинг энг пастки биринчи ва иккинчи тартиб барглари сарғайган, қолганлари яшил рангда бўлади. Мум пишиш даврида дон сал сарғаяди. Бу даврнинг бошларида донда қуруқ модда тўпланиши тўхтайди, у анча юмшоқ, сернам бўлади. Шу даврнинг охирига бориб, дондаги нам 22—30% гача камаяди, дон зичлашади. Бошокли экинларда асосий поя сарғаяди, фақат поянинг юқори қисмигина яшиллигича қолади. Тўла пишиш даврига ўтганда ўсимлик тупи учигача сарғаяди, дони қотади. Маккажўхори, оқ жўхори, тариқ, шолида дон етилиши ва поялар қуриши ўзгача ўтади. Масалан, маккажўхорининг айрим навларида дон тўла етилганда ҳам поя ва барглар яшил ҳолда қолаверади. Бу эса дон учун экилган маккажўхори пояларини силос қилиш имконини беради.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил