Доналд Рой Петтит (инглизча: Доналд Рой Петтит) 1955-йил 20-апрелда Америка Қўшма Штатларининг Орегон штатида дунёга келган. Америкалик кимё муҳандиси ва НАСА астронавти. 2002, 2008 ва 2011—2012-йилларда умумий давомийлиги 369 кун 16 соат 41 дақиқа бўлган учта космик парвозни амалга оширган. Умумий давомийлиги 13 соат 17 дақиқа бўлган 2 та космик юриш қилган астронавт. Америка Қўшма Штатларининг 271-космонавти, 429-жаҳон космонавти ҳисобланади.

Петтит (чапда) ўзининг биринчи космик жамоаси таркибида (Халқаро Космик Стансиясининг 6-экспедиция жамоаси): Расмда Кеннет Д. Боwерсох (қўмондон) ва Николай Бударин

Биографияси

Доналд Рой 1955-йил 20-апрелда Америка Қўшма Штатларида Орегон штатининг Силвертон шаҳрида дунёга келган.

  • 1973-йил — Силвертон шаҳридаги ўрта мактабни (Силвертон Унион Ҳигҳ Счоол) тугатган.
  • 1978-йил Орегон Давлат Университетини кимёвий муҳандислик бўйича фан бакалаври ҳисобланади.
  • 1983-йил — Аризона университетида кимёвий муҳандислик бўйича фан доктори.
  • 1984-йил — Ню-Мексикодаги Лос-Аламос миллий лабораториясининг тадқиқотчиси. Суюқлик ва материалларнинг вазнсизликдаги динамикасини, портлашлар физикасини ўрганиб, спектроскопик тадқиқотлар олиб борган.
  • 1996-йил 1-май куни НАСАнинг 16-чи қабулида астронавт номзоди сифатида танланган.


2006-йил ноябр ойидан 2007-йил январ ойига қадар Антарктидада метеоритларни қидириш ва ўрганиш бўйича 6 ой давомида „АНтарcтиc Сеарч фор МЕТеоритес“ (АНСМЕТ) экспедициясида иштирок этган[1]. Петтит Антарктикада метеоритларни қидиришда (АНСМЕТ) қўшилгач, олти ҳафта давомида Антарктика ёзида метеорит намуналарини, шу жумладан ой метеоритини тўплаган. Шунингдек, у экспедиция давомида қор автомобилини фавқулодда электр та'мирлаш ҳамда шошилинч стоматологик жарроҳлик амалиётини бажаришга чақирилган.

Халқаро космик стансияда бўлган бўш вақтида у "Сатурдай Морнинг Сcиэнcе" деб номланган серияда суюқликлар жуда паст тортишиш муҳитида қандай реаксияга киришишини кўрсатувчи намойишлар ташкил қилган.

Космик парвозлари

Америка Қўшма Штатлари астронавти Доналд Ройнинҳ космосдаги илк парвози 2002—2003-йилларда амалга оширилган ва умумий давомийлиги 161 кун 1 соат 14 дақиқа 38 сонияни ташкил қилган.

Иккинчи парвози

Космосга астронавт Доналд Ройнинг иккинчи парвози 2008-йилда бўлган ва унинг умумий давомийлиги 15 кун 20 соат 29 дақиқа 27 сонияни ташкил қилган.

Учинчи парвози

Коинотга учинчи парвоз қилиши 2011—2012-йилларда амалга оширилган. Доналд Ройнинг бу сафарги парвози 192 кун 18 соат 58 дақиқа давом этган.

Учинчи парвоздан сўнг космосда бўлишнинг умумий давомийлиги 369 кун 16 соат 41 дақиқани ташкил қилган.

Петтит СТС-126 кема экипажи аъзолари билан

Шахсий ҳаёти

Астронавт Мишел Р. Рачефф (Мишел Р. Рачефф) билан турмуш қурган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.

Унинг қизиқишлари: суратга олиш, сузиш. КД5МДТ қўнғироқ белгиси билан радио ҳаваскор ҳисобланади[2].

Манбалар

  1. ↑ „Дон Петтит Гоэс то Антарcтиcа“ (эн) (2006-йил 11-декабр). 2012-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 21-сентябр.
  2. ↑ „СУCCЕССФУЛ АРИСС CОНТАCТ ФОР 5ТҲ ГЕНИКО ЛЙКЕИО КАТЕРИНИС, КАТЕРИНИС, ГРЕЭCЕ“ (эн). арисс-эу.орг. 2019-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-апрел.

Ҳаволалар