Dondoli masjidi
Дондоли масжиди – Гананинг Юқори Ғарбий минтақасидаги Ва шаҳри яқинида жойлашган Дондоли қишлоғида Судан меъморчилиги услубида қурилган масжид. Бу масжид ўзи жойлашган қишлоқ номи билан аталган[1].
| Масжид | |
Дондоли масжиди
| |
| Мамлакат | |
| Асосий сана: 19-аср
| |
Тарихи
Ривоятларга кўра, Малидан Ва ҳудудига кўчиб келган Каримафа исмли киши масжидни қурдирган экан. Айтишларича, масжид ўз асосчиси шарафига Каримафа масжиди деб аталган[2][3]. Бу масжид 19-асрда қурилганлиги айтилади. Гананинг шимолий қисмидаги аҳолининг кўпчилиги мусулмонлардир. Тахминан милодий Х асрда ислом дини Африкага кириб келган. У Мисрдан Ғарбий ва Жанубий ҳудудларга савдо йўллари орқали тарқалган.
Ганада ислом савдогарлари, Манде жангчилари ва бошқа тарғиботчилар бу савдо йўлларидан фойдаланганлар. Бу йўллар баъзида Берберлар сулоласининг босқинлари билан тархда қолган. Бу эса мазкур ҳудудда ислом динининг тарқалишида муҳим рол ўйнаган. Айрим ислом савдогарларига дам олиш жойи сифатида хизмат қилиши учун йўл бўйида масжидлар қурилган.
Манбалар
- ↑ „Гҳана'с Ҳисториc Мосқуэс: Тҳе Лост Онес“ (эн-УС). Тҳе Ҳаунс ин Африcа (2018-йил 28-сентябр). 2024-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-август.
- ↑ „Гҳана'с Ҳисториc Мосқуэс: Тҳе Лост Онес“ (эн-УС). Тҳе Ҳаунс ин Африcа (2018-йил 28-сентябр). 2024-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-август.
- ↑ Леwис. „Мосқуэ оф Дондоли“. Интернатионал Миссион Боард. Қаралди: 2020-йил 12-август.