Donetsk
Донецк (1924-йилгача Юзовка, 1961-йилгача Сталино) — Украинадаги шаҳар (1917-йилдан). Калмиус дарёси бўйида. Донецк вилояти маркази. Темир йўл тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 1075 минг киши (1997). Ёндош шаҳарлар билан бирга саноат тугуни ва шаҳар агломерациясини ташкил этган. Оғир саноатнинг энг йирик марказларидан. Донецк тошкўмир ҳавзасиаан кўмир қазиб олинади. Қора ва рангли металлургия, машинасозлик (кон, металлургия жиҳозлари ва б., музлатгич, кабел, велосипед ва б. ишлаб чиқарилади), кимё (кимёвий реактив, пластмасса заводлари), қурилиш материаллари, кокс кимёси, озиқ-овқат, енгил (шу жумладан ипгазлама) саноат корхоналари бор. Украина ФА нинг илмий тадқиқот институтлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари (шу жумладан университет), 3 театр (шу жумладан опера ва балет театри), ўлкашунослик музейи ва бадиий музей мавжуд. Д.га 1869-йил асос солинган[1].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |